Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№26, 26.06.2014

"СОҒЛОМ ҲАЁТ - СОҒЛОМ КЕЛАЖАК!"

Ушбу саҳифа Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган "Аҳолининг экологик ва тиббий саводхонлигини, маданиятини юксалтириш - соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг муҳим омили" номли лойиҳа доирасида тайёрланди.

ОНА ТАБИАТНИ АСРАШ - ИНСОНИЙЛИК БУРЧИМИЗ

Инсон Коинот ва Ер билан уйғунликда яшасагина табиат қонунлари бузилмайди. Инсониятнинг сувга ва табиатга нисбатан хўжасизларча муносабати қатор муаммоларни юзага келтирмоқда.

XXI аср ахборот ва техника асри деб аталмоқда. Илм-фан, тараққиёт шиддат билан ривожланмоқда. Ана шу тезкор давр маҳсули бўлган кўплаб ихтиро ва кашфиётларнинг аксарияти инсониятга қайсидир жиҳатдан фойда келтирса-да, она табиатга, атроф-муҳитга қайсидир даражада зиён келтираётган ҳам ҳақиқатдир. Шу боис ҳам, табиат, атроф-муҳит муҳофазасига жаҳон жамоатчилиги жиддий эътибор қаратмоқда.

Бугунги кунда она табиатни асраш юзасидан жаҳонда турли нуфузли ташкилотлар самарали фаолият олиб бормоқда ва оммани огоҳликка чорламоқда. Жумладан, мамлакатимизда ҳам экологик софликни сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза этиш масалалари давлат сиёсати даражасида олиб борилмоқда. Хусусан, юртимиз фаунаси ва флорасини асраш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш йўлида эътиборга молик ишлар амалга оширилмоқда.

Истиқлолнинг дастлабки йиллариданоқ мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва барқарор ривожланишини таъминлаш учун тегишли ҳуқуқий база яратилди. 1992 йили Ўзбекистон Республикасининг "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги, 2004 йилда эса "Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида"ги Қонунлари қабул қилинди.

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тизими Ўзбекистоннинг биологик хилма-хиллигини муҳофаза этишда асосий ўринни эгаллайди. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тизимига давлат қўриқхоналари, миллий табиат боғи, жониворларнинг ноёб турларини кўпайтириш бўйича республика "Жайрон" экомаркази киради. Ёввойи табиат қўйнида йўқолиб бораётган наботот ва ҳайвонот оламининг кўплаб ҳамда турфа турларини муҳофаза этиш ва асрашда ушбу ҳудудларнинг аҳамияти беқиёс.

Бугунги кунда Ўзбекистон ҳудудида Халқаро "Қизил китоб"га киритилган ўсимлик ва ҳайвонларнинг бир неча турларини учратиш мумкин. Хусусан, балиқларнинг 3 тури, судралиб юрувчиларнинг 4 тури, қушларнинг 13 тури ва сут эмизувчи ҳайвонларнинг 14 тури ҳамда ўсимликлар оламига мансуб 53 турдаги шифобахш гиёҳлар, бута ва чалабуталар, ноёб дарахтлар халқаро "Қизил китоб"га киритилган.

Мухтасар қилиб айтганда, она табиатни асраб-авайлаш инсониятни таназзулдан асрайди. Чунки, борлиқда барча жонли мавжудотнинг яшаш тарзи, саломатлиги табиат билан чамбарчас боғлиқ. Шу маънода бугун ҳеч бир киши она табиатни асраш, экологик софликни сақлаш масаласига эътиборсиз бўлмаслиги керак. Қолаверса, она табиатни асраш ҳар биримизнинг инсонийлик бурчимиз эканлигини асло унутмайлик.

Бахтигул НАЗИРҚУЛОВА,

Андижон вилояти табиатни мухофаза қилиш қўмитаси инспектори.

МУНОСАБАТ

СУВНИ ҚАДРЛАЙЛИК

Ҳар тонг уйқудан уйғонишим биланоқ ёшлари саксонга борган, софдил, меҳрибон ва очиқкўнгил бобомнинг яна бир янги тонгни тинчли-осойишталик, хотиржамликда кутиб олганлигидан қувониб, Аллоҳга ҳамду санолар айтиб, жайномоз устида ўтирганларини кўраман.

Саҳар тонгда ширин уйқудан уйғондим, меҳрибон онажоним ширин сўзлари билан қалбимга зиё таратгани мисол самода қуёшбобо ўзининг заррин нурларини бутун борлиқ бағрига сочмоқда. Ассалом қуёш деб, яна бир янги тонгни қарши олдим. Жаннатмакон юртимнинг мусаффо ҳавосидан баҳраманд бўлдим. Мана шундай серқуёш юртда яшаётганимдан беҳад қувонган ҳолда мен ҳам худди бобом сингари қалбимда шукроналик ҳиссини туяман.

Дарҳақиқат, гўзал диёримизга Аллоҳнинг назари тушган. Ватанимиз чиндан-да гўзал. Унинг манзараси - гўзал, тупроғи эса унумлидир. Ҳаттоки, тупроққа бир чўпни суқсангиз, ерларимизнинг унумдорлиги сабаб мана шу чўп ўсиб, дарахтга айланади.

Хўш, бугунги кунда биз инсонлар мана шундай неъматлардан оқилона фойдаланаяпмизми, деб ўйлайман гоҳида. Инсон ҳаётини ичимлик сувисиз тасаввур қилиш жуда қийин, албатта. Баъзан кўча-кўйда юрганимда ичимлик сувларини исроф бўлиб оқаётганлигига кўзим тушади. Ариқларда оқаётган эса сувга ҳар хил чиқиндаларни улоқтирадилар. Сувдай азиз, буюк неъматнинг қадрига етмайдилар. Наҳотки, биз инсонлар табиат инъом этган буюк мўъжиза - сувни қадрламасак. Бугун хор қилаётган нарсаларимизга, кунлар келиб зор бўлишимизни ўйламасак? Она табиатнинг қаҳридан қўрқмасак?

Бугунги кунда биз инсонлар фақат сувнигина эмас, балки барча неъматларни асраб-авайлашимиз, уларнинг қадрига етмоғимиз зарур. Айниқса, атроф-муҳит тозалигига барчамиз бирдек масъулмиз.

Дилноза ДИЛИЖОНОВА.

АДУ қошидаги 2-академик лицей ўқувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди