Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№26, 26.06.2014

ҚАТРА

ОНА МЕҲРИНИНГ ҚУДРАТИ

Ўшанда болалик шўхликларидан хали олисланиб улгурмаган қизалоқ, бошланғич синф ўқувчиси эдим. Кенг ва катта ҳовлимизда сингилларим ва қўшни дугоналарим билан ҳар куни турли ўйинлар ўйнардик. Ўша куни ҳам одатдагидек, ҳаммамиз беркинмачоқ ўйинини ўйнаётгандик. Ҳовли четига беркиниш учун югураётиб, бехосдан бир тўп ўралган симга оёғим қоқилди-ю, қаттиқ зарб билан асфальт ерга гурсиллаб йиқилдим. Шу заҳоти ҳушимни йўқотдим. Танам гўё жонсиз, оёқ-қўлларим тошдай қота бошлаганди. Фақатгина қулоғимга олисдан чалинаётган ғала-ғовур эшитиларди, холос. Илкис ўрнимдан турдим. Аммо тепамга аллақачон йиғилиб улгурганлар негадир турганимдан севинмадилар. Йиқилган жойимга қарадим-у, қўрқиб кетдим! Хаёлимга келган фикрдан даҳшатга тушдим!...

Онамнинг фарёдини ҳеч ким тўхтатолмасди. Бу орада кимдир тез ёрдамга қўнғироқ қилгани шошди, кимдир юзимга сув сепди, яна бошқаси оёқ-қўлларимни уқалай бошлади. Онам эса бирдан йиғини тўхтатди-да, мени маҳкам бағрига босиб, Яратганга илтижо қила бошлади. У ҳаётга қайтишимни шундай сўрардики, тошларни эритишга қодир дуо эди у. Орадан қанча вақт ўтди, билмайман, узоқдан оқ халатли шифокорлар кўринди. Онамнинг юзларини силамоқчи, "йиғламанг", демоқчи бўлдим. Қўлларимни қимирлатишга уриндим. Ишонмайсиз: жонсиз бармоқларим аста қимирлади. Кўзларимни очишга уриндим, аммо удда қилолмадим...

Ўзимга келганимда, нотаниш шифокорнинг енгил тин олганини ҳис қилдим. Сўнг онамнинг йиғидан қизарган кўзлари, ҳорғин ва меҳрибон юзини кўрдим. Волидамнинг тилида фақатгина "сени қайтариб берган Аллоҳга минг шукр, шукр!" деган шукрона айланарди.

Йиллар ўтиб, бола қалбим ҳам тан олган энг катта ҳақиқат - Она меҳрининг қудрати, эканлигини юрак-юракдан ҳис қилдим.

Оқибатхон

МАДАМИНЖОН қизи, Булоқбоши тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди