№27, 03.07.2014 МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАР ЮКСАЛМОҚДА
Республика Маънавият тарғибот маркази ташаббуси билан Андижон давлат университетида ўқув семинар бўлиб ўтди.
Семинарда Маънавият тарғибот марказининг Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари туман ва шаҳар бўлимлари раҳбарлари, корхона, ташкилот ва муассасаларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича масъул ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари иштирок этдилар.
Ушбу семинар миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга, мазкур йўналишда фаолият олиб бораётган мутахассисларнинг билим ва малакаларини юксалтиришга, ўзаро тажриба алмашишга имкон берди.
Таниқли олимлар, профессор-ўқитувчилар томонидан олиб борилган семинар машғулотларида мамлакатимизда ҳар жиҳатдан баркамол авлодни вояга етказишнинг ўзига хос услуб, мезон ва воситалари яратилгани, бунда миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишнинг илмий-амалий воситалари алоҳида аҳамият касб этиши таъкидланди. Ўқилган маърузалар юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.
Қизғин савол-жавоблар билан ўтган семинар қатнашчилари ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоблар олдилар.
Ф. ИБАЙДУЛЛАЕВ.
|