№27, 03.07.2014 "ДЕПУТАТЛИК ГУРУҲЛАРИНИНГ РОЛИ"
Андижон шаҳрида ЎзМТДП шаҳар кенгаши ташаббуси билан "Соғлом бола йили" Давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга оширишда "Депутатлик гуруҳларининг роли" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Халқ депутатлари, шаҳар кенгаши депутатлари, партия фаоллари иштирок этган мазкур йиғилишда ЎзМТДП шаҳар кенгаши депутатлик гуруҳининг ҳисоботи тингланди, депутатлар олдида турган муҳим вазифалар, "Сайловчиларнинг ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий фаоллигини ошириш ва маданиятини юксалтириш", "Партия электорати манфаатларини амалга оширишда ҳудудий партия ташкилотлари олдида турган асосий вазифалар" сингари қатор мавзуларда маърузалар ўқилди.
Якунда иштирокчилар томонидан сайловларга муносиб тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш, шунингдек, сайловчиларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.
А. АБАЕВ.
|