Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№27, 03.07.2014

САМБОЧИ ҚИЗЛАР ШАРАФЛАНДИ

Яқинда Тошкент шаҳрида ўсмир қизлар ва аёллар ўртасида самбо бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақаларда мамлакатимиз вакиллари муваффақиятли иштирок этиб, юқори натижаларни қўлга киритдилар. Эришилган муваффақиятларга мамлакатимиз терма жамоаси аъзоси бўлган андижонлик самбочи қизлар ҳам муносиб ҳисса қўшдилар.

Куни-кеча Андижон шаҳридаги "Ёшлар спорт саройи"да вилоятимиз кенг жамоатчилиги, спортчилар иштирокида Осиё чемпионатида ғолиблар қаторидан жой олган вилоятимиз вакилларини шарафлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда сўз олган Андижон ихтисослашган Олимпия заҳиралари болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори Илҳомжон Эргашбаев мамлакатимизда, хусусан, вилоятимизда хотин-қизлар спортини ривожлантириш, спортчи ёшларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик ва бунинг самараси ўлароқ, андижонлик хотин-қизлар нафақат республика, балки халқаро мусобақаларда ҳам юқори натижаларга эришаётганликларини алоҳида эътироф этди.

Дарҳақиқат, халқаро спорт майдонларида опа-сингилларимиз қўлга киритаётган ютуқлар қўлами йилдан-йилга ортиб бормоқда. Бунга Баҳромжон Расулов мураббийлигидаги андижонлик самбочи қизлар эришаётган натижаларни мисол қилиб айтиш мумкин.

Тадбир сўнггида ўсмир қизлар ва аёллар ўртасида 24-28 июнь кунлари Тошкентда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида турли вазн тоифалари бўйича кумуш медаль совриндори бўлган Маликабону Мирзаева, Ойдиной Бозорова, Одинахон Чаққонова, Гулчирой Тунибекова ҳамда бронза медали соҳибалари Шаҳло Юлдашева, Хилола Эркиноваларга фахрий ёрлиғ ва эсдалик совғалар топширилди.

Ҳақиқатдан ҳам ёшларимиз ўзларига яратиб берилаётган кенг имкониятлардан унумли фойдаланиб, юксак марраларни забт этмоқдалар, ўзбек қизлари нималарга қодир эканликларини амалда кўрсатмоқдалар. Ишонамизки, ана шу ёшларимиз орасидан яқин йиллар ичида албатта, жаҳон ва олимпиада чемпионлари етишиб чиқади.

Зилола РАҲМОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди