Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№28, 10.07.2014

"ФАРЗАНДЛАРИ СОҒЛОМ ЮРТ ҚУДРАТЛИ БЎЛУР"

Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Андижон вилоят Кенгаши томонидан "Соғлом бола йили"га бағишланган давлат дастурига мувофиқ Улуғнор туманида "Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур" шиори остида "Баркамол авлодни тарбиялашда оила ва таълим муассасаларининг ҳамкорлиги" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Бунда соғлом бола вояга етишида спортнинг алоҳида ўрни ҳамда боланинг жисмоний ва руҳий ривожланишида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, ёшларни ватанпарварлик, миллий ғояга садоқат руҳида тарбиялаш, замонавий билим ва малакасини ошириш, иқтидорли ёшларни кашф этиш, уларни миллий, маънавий, тарихий қадриятларимизга ҳурмат билан қарашда оила, маҳалла, таълим муассасаларининг ҳамкорлиги зарурлиги каби масалалар атрофлича муҳокама этилди.

Тадбирда сўз олган тумандаги болалар спорт мажмуаси раҳбари М. Ўлмасов ва ЎзМТДП Бўз тумани Кенгаши раиси Ж.Исмановалар ёшларнинг таълим-тарбияси, уларнинг соғлом бўлиб шаклланишида спортнинг аҳамияти ҳақида гапирдилар.

Тадбирнинг иккинчи қисмида "Болалар ва ўсмирлар" спорт мажмуасида кўнгилочар дастурлар, спортчи ёшларнинг чиқишлари, куй-қўшиқлар намо-йиш этилди.

Якунда Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Андижон вилоят Кенгаши ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан турли хил мусобақаларда ғолиб бўлган спортчи ёшларга ва тадбирнинг фаол иштирокчиларига фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Г. САЛИБОЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди