№28, 10.07.2014 БОЛАЛАР ОРОМГОҲ ОҒУШИДА
Андижон шаҳридаги 43-умумтаълим мактаби қошида болаларнинг ёзги таътил давомида мароқли дам олишлари учун "Ниҳол" номли кундузги соғломлаштириш оромгоҳи ташкил этилди. Оромгоҳда 60 нафарга яқин болаларга 8 нафар тарбиячи ҳамда жисмоний тарбия ўқитувчиси бириктирилган бўлиб, инглиз тили, меҳнат ва турли хил спорт тўгараклари фаолият олиб бормоқда.
- Болаларнинг бўш вақти мазмунли ўтиши учун барча қулайликлар, шарт-шароитлар яратилган, - дейди мактабнинг маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари Сабоҳатхон Исмонова. - Шунингдек, оромгоҳда турли хил спорт мусобақалари, маданий-маърифий кўнгилочар дастурлар ўтказилиб турилмоқда.
|