Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№28, 10.07.2014

МАСЛАҲАТЧИЛАР ҲАЁТИДАН

МАҲАЛЛА - ЭЗГУЛИКЛАР МАСКАНИ

Одамларнинг бир-бирига бўлган ҳурмат-эътибори, уларнинг ҳамжиҳатлиги маҳалланинг обод бўлишига, у ерда тинчлик ҳукм суришига сабаб бўлади.

Хўжаобод туманидаги Бешкарам маҳалла фуқаролар йиғини ҳам ана шундай тинч-тотув ва обод масканлардан биридир. Ушбу маҳалла тумандаги энг катта маҳалла ҳисобланиб, у ерда 4101 нафар аҳоли, 1139 та оила истиқомат қилади. Улардан 2150 нафарини хотин-қизлар ташкил этади.

Зулфияхон Мадраҳимова ушбу маҳаллада диний маърифат ва маънавий ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи вазифасида фаолият юритади. Маҳаллада юзага келиши мумкин бўлган муаммо ва кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олишда маслаҳатчи маҳалла фаоллари, ёши улуғ ва зиёлиларнинг маслаҳатига таянади. Уларнинг фикр-мулоҳазалари билан зарур чоралар кўради. Айниқса, ёш оилалар мустаҳкамлиги, қайнона-келин ўртасидаги муносабатларнинг яхши бўлишига алоҳида эътибор қаратади.

- Оналар ва болалар соғлиги доимий эътиборимизда, - дейди маслаҳатчи. - Ҳомиладор аёллар, ўсмир ёшдаги йигит-қизлар, кексалар ва ногиронларнинг соғлиги шифокорлар назоратида бўлади. Умуман, тиббиёт ходимлари билан бирга маҳаллада "Саломатлик-туман бойлик" мавзусида тарғибот ва тушунтириш ишларини олиб борамиз. Ёш оила қурувчилар, яъни келин ва куёв бўлмиш йигит-қизларни тиббий кўрикдан ўтганлигини назорат қилиш, қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олишда ҳам муайян ишлар олиб борилмоқда.

Зулфия опа ўз ишига масъулият билан ёндашади, - дейди маҳалла котиби Шаҳзодахон Абилова. - Маҳалла билан боғлиқ барча ишларни бамаслаҳат юритамиз. Маслаҳатчи опа ёрдамга муҳтож кишилардан ҳеч ҳам ўз ёрдамини аямайди. Кўпинча, мен ҳам у кишининг маслаҳатига суянаман.

Зулфия опа нафақат маҳалла аҳли орасида ҳурмат ва эътибор топган, балки намунали уй бекаси, фарзандларининг меҳрибон онаси ҳамдир. Уларни билимли ва ҳунарли қилиб тарбиялаб, қаторга қўшмоқда.

Зулфия опа 28 йил тумандаги 1-умумтаълим мактабида ёш авлодга сабоқ берди. Шунинг учун ҳам фаолиятида "маҳалла-мактаб" ҳамкорлигини кенг йўлга қўйган. Ўқувчиларнинг одоб-ахлоқи ҳамда давомати билан қизиқиб, синф раҳбарлари билан тез-тез суҳбатда бўлиб туради. Гоҳида ота-оналар мажлисларида ҳам иштирок этади. Иқтидорли, спортга қизиққан ёшлар учун мактабда, маҳалла марказида турли хил тўгараклар фаолият олиб боради. Ёшларни рағбатлантириш, уларни қўллаб-қувватлаш, истеъдодларини юзага чиқаришга кўмаклашиш мақсадида маҳаллада тадбиркорлар билан ҳамкорликда турли кўрик-танловлар, спорт мусобақалари ташкил этилади. Бундан эса, ота-оналар хурсанд бўлишади.

Маҳаллада ана шу каби қатор эзгу ишларга бош-қош бўлаётган Зулфия опа сингари маслаҳатчилар бор экан, маҳалла кундан-кун юксалиб бораверади. Бунга гувоҳ бўлган маҳалла аҳли бир-бирларига яхшилик улашгиси келади. Бежизга маҳалла - эзгуликлар маскани дейилмайди.

Хосият СИДДИҚОВА,


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди