Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№28, 10.07.2014

ИФТИХОР

КЕЛАЖАГИ БУЮК - ЁШЛАРМИЗ

Ватанимиз биз ёшлар учун улкан имкониятлар эшигини очиб бермоқда. Бугун адабиёт, таълим, санъат, спорт, маданият ва шу каби кўплаб соҳаларда билим ва истеъдодимизни синаб кўриш имкониятига эгамиз.

Республикамизда хотин-қизларнинг жамиятда тутган ўрни ва мавқеини мустақкамлаш мақсадида қатор чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Янги иқтидор эгаларини кашф қилиш учун юртимизда турли хил кўрик-танловлар, фестиваллар ташкил этилган. Шу жумладан, Зулфия номидаги давлат мукофоти, "Ораста қизлар", "Нафосат маликалари" танловлари истеъдодли қизларнинг юзага чиқишида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Мен ҳам "Ораста қизлар" кўрик-танловининг вилоят босқичида иштирок этдим.

Ушбу танловда қатнашган мен сингари дугоналаримнинг эртанги кунга бўлган ишонч ҳисси мени беҳад қувонтирди. Порлоқ келажакка бўлган умид туйғуси ҳар бир нигоҳга жо бўлгандай эди гўё.

Бағрида буюклик ўстирган

замин,

Ҳурлик ифорини таратган

тупроқ.

Сен илдизи чуқур отган

дарахтсан,

Мен эса бағрингда улғайган

япроқ.

Қалбимизга экиб умид

ниҳолин,

Меҳр ёмғири-ла суғорган

осмон,

Сенга содиқ фарзанд

бўлмоқ тилагим,

Келажаги буюк, ҳур

Ўзбекистон.

Юртимизда ёшлар учун кенг имкониятлар эшиклари очилгани, бизни янада кўпроқ ўқиб, изланишга, доимо эзгу мақсадлар сари олға интилишимизга замин яратади.

Албатта, биз ёшлар ҳар бир фурсатни, бугунги кун имконларининг қадрига етиб, улардан оқилона фойдаланишимиз, Юртбошимиз билдирган ишончни оқламоғимиз даркор. Зеро, биз - истиқлол кафтида унаётган истеъдод ғунчалари Ўзбекистоннинг келажаги ва асл фарзандларимиз!

Моҳидил АБДУЛЛАЕВА,

Булоқбоши агросаноат

касб-қунар коллежи ўқувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди