Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№28, 10.07.2014

ИҚТИДОРЛИ ЁШЛАР

ДЎППИ ТИКДИМ ИПАКЛАРИ ТИЛЛОДАН

Оддийгина ўзбек хонадони. Айвонда қош-кўзи попукдай, истарали қизнинг нозик бармоқлари ипак савоқларини назокат ила тортиб, ранг-баранг гуллар шаклини тикяпти. Қоракўз қизнинг нигоҳлари қўлидаги тикаётган дўпписига қадалган. Аста хиргойи қилади. Ширин нафаси аро таралаётган қўшиққа ҳамоҳанг ипаклар жилоси ажиб бир манзара яратади. Оқ, пушти, қизил, яшил, мовий, сафсар, сариқ ранглар жилосида лола, атиргул, қушлар акси яралади.

Ҳа, ўзбек қизлари кийса ярашадиган оқпар, ироқи дўппиларни тикиш учун ҳам иқтидор, қунт ва сабр керак. Ҳикоямиз қаҳрамони Дилафрўз ҳам асакалик истеъдодли, қўли гул қизлардан бири. У 58-умумтаълим мактабида аъло баҳоларга ўқиди. Аниқ фанларга қизиқса ҳам адабиёт, санъатдан айро тушмади. Бадиий китоблар ўқишга, шеърларни ёддан айтишга қизиқди. Мактабни тамомлаб, маиший хизмат кўрсатиш коллежини информатика ва ахборот технологияси бўлимига ҳужжат топширди. Коллежни "аъло" баҳоларга тамомлаб, ҳаётга мустақил қадам ташлади. Компьютерда ишлаш, ҳисоб-китобни поёнига етказишни ўрганарди.

Дилафрўз Ҳамзаева ҳунармандлар оиласида туғилиб улғайди. Марҳума бувиси Ойтожихон ая ҳамда онаси Маҳбубахон опанинг изидан бориб дўппидўзлик касбига меҳр қўйди. 10-11 ёшидан қўлига игна ушлаган қиз ҳамон дўппилари ҳуснига маҳлиё. Изланиб, ўйланиб чиройли дўппиларга шакл топади. Қизларнинг бир ҳуснига ўн ҳусн қўшадиган, миллийлигимизни акс эттириб турадиган, бошларда азиз турадиган дўппиларнинг гулларини танлашда, маъно-мағзини яратишда, рангларни мослашда изланади. Дид билан ишлашга интилади. Шунинг учун ҳам у яратган дўппилар ҳаммага ёқади.

Энг қувончлиси шуки, Дилафрўз яқинда "Юксак маънавиятли авлод" номли ёшлар фестивалининг республика босқичида қатнашиб, совриндорлар сафидан жой олди.

Исми-жисмига мос Дилафрўз табиатан хушфеъл, оғир-вазмин қиз. Очиқ хушмуомала инсонларни ёқтиради. Фасллардан баҳорни севади, ранглардан оқ рангни ёқтиради. Миллий таомлардан сомса, манти қилса, таъми оғзингизда қолади. Орзуси келажакда онаси каби қўли гул чевар бўлса, асакалик ёш қизларга ўз ҳунарини ўргатса. Дўппи кийган қизларни кўрса "ўзингизга бирам ярашибди", деса меҳнатидан, ҳунаридан севиниб, боши осмонга етса, ўзини бахтли ҳисоблайди.

Биз ҳунарманд қизимизни "Юксак маънавиятли авлод" республика фестивалининг "Юксак маънавиятли ёш ҳунарманд" номинацияси ғолиби бўлганлиги билан қутлаймиз. Ёш иқтидор соҳибасининг келгуси ишларига омадлар ёр бўлсин, деймиз.

Мукаррама ҒАНИЖОН қизи


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди