Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№28, 10.07.2014

ОРАМИЗДАГИ АЁЛЛАР

ФОРМАМ - ФАХРИМ МЕНИНГ

Эгнидаги формаси ўзига ярашиб турган бу аёл кўриб турганингиздек ички ишлар ходимаси. Айримлар наздида аёл кишининг эркаклар касбини танлаши бироз ножоиздек туюлади. Аммо ҳазрат Алишер Навоийнинг "Садди Искандарий" достонида "Лўъбати Чин" - Хитой гўзалининг эркак қиёфасида жангга кириши, душманларнинг аскарларини мағлуб этиши ҳақида алоҳида тўхталган. Бу билан аёлларнинг ғайрат, шижоати, юрт тинчлиги учун қўшган ҳиссаси эркаклардан кам эмаслигини намоён этган бўлса не ажаб.

Дилноза Мўминованинг асли касби ўқитувчи. Фаолиятини ҳам ёшларга сабоқ беришдан бошлаган. Лекин болаликдаги орзуси уни тинч қўймади. У ички ишлар ходимаси бўлишни, шу касбда ишлашни ният қиларди. Ниҳоят 2001 йили унинг орзуси амалга ошиб, Жалақудуқ туман ички ишлар бошқармасига ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўйича ишга қабул қилинди. Шу йилдан бошлаб Дилноза ишга қаттиқ киришди.

У тумандаги мактаб ва коллеж ўқувчилари орасида тез-тез бўлиб, улар билан профилактика ишларини олиб боради. Тадбирларда назоратчи сифатида мунтазам равишда қатнашиб келади.

- Ёшликдан ушбу касбга қизиқишим баланд эди,- дейди Дилноза Мўминова. - Юртимизда яратилган кенг имкониятлардан фойдаланиб, мана ҳозир орзуларим рўёбга чиқди. Тўғри, касбим бироз оғир. Гарчи касбдошларимнинг кўпчилигини эркаклар ташкил этса-да, уларнинг барчаси мени ҳамкасб сифатида ҳурмат қилишади. Мен асосан, ёшлар билан ишлайман. Чунки улар келажагимизнинг меваси. Уларнинг тўғри йўлдан боришларини, жиноят кўчасига кирмасликларини истайман. Бунинг олдини олишга ҳаракат қиламан.

Дилноза Мўминова ўзига юклатилган масъулиятли вазифани чин дилдан ҳис қилади. Доимо ўқиб, изланиб, олдинга қадам ташлайди. Шунинг учун ҳам қаҳрамонимиз туман аҳолиси ва маҳалладошлари орасида ҳурмат, эътибор топган.

- Кўпчиликнинг менга ҳавас қилишларини эшитаман, - дейди Дилноза. - Формам - менинг фахрим. Шунга лойиқ бўлишга, юртимга, ватанимга хизмат қилишга доим тайёрман.

Ҳа, юртимизнинг тинч ва осойишталиги йўлида мард ва жасур эркаклар билан бир қаторда хизмат қилаётган бу нозик хилқат, яъни қаҳрамонимизнинг шарафли ишларида муваффақият тилаб қоламиз.

Соҳибахон ҲОШИМОВА,


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди