Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№28, 10.07.2014

"СОҒЛОМ ҲАЁТ - СОҒЛОМ КЕЛАЖАК!"

Ушбу саҳифа Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган "Аҳолининг экологик ва тиббий саводхонлигини, маданиятини юксалтириш - соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг муҳим омили" номли лойиҳа доирасида тайёрланди.

МУЛОҲАЗА

СУВНИНГ ИФЛОСЛАНИШИГА ЙЎЛ ҚЎЙМАЙЛИК!

Ҳар куни эрталаб туриб ювиниш учун водопровод - сув жўмрагини бураймиз. Ундан тушаётган сувни кўриб, баҳри дилимиз очилади. Ҳовучимиз тўлиб юз-қўлимизни, борингки, бутун вужудимизни, либосларимиздан тортиб рўзғор буюмларимизгача ювамиз. Тозаликка риоя қиламиз. Хонадонимизни поклаётган бу сув бизнинг уйдаги жўмрагимизга етиб келгунича узоқ йўлни ўтиб келгани хаёлимизга ҳам келмайди.

Инсон вақт сарфлаб меҳнат ила қулайликлар яратадию, уни истеъмол қилишга келганда исрофгарчиликка йўл қўяди. Оддий мисол: ...Хонадонда яшовчиларнинг барчаси ювиниб бўлишгач, нонуштани қилишди-да, катталар ишга, қолганлари ўқишга кетди. Маҳкам беркитилмаган жўмракдан сув томчилаб турар эди. Жўмрак тагига 250 граммли стакан қўйдик. Роппа-роса 45 сониядан сўнг стакан сув билан тўлди. Энди қўлимизга қоғоз ва қалам олиб ҳисоблайлик. Бир соатда 20 литр сув бекорга оқиб кетаётгани маълум бўлди. Бир кечаю кундузда 480 литр сув исроф бўларкан. Бу фақат 1 та жўмракдан оқаётган сув эвазига. Юқоридаги ҳолдан кўриниб турибдики, меҳнат ва маблағлар ҳисобига тозаланган тоза сувнинг салмоқлигина фоизи беҳуда оқизиб юборилмокда.

Мен бу маълумотни келтириш билан сизга сув истеъмолини камайтиринг, дейишдан йироқман. Балки фақат сувни бекорга - мақсадсиз оқизиб юбормаслигимиз, беҳуда исроф қилмаслик кераклиги хусусида фикримни айтяпман.

Сув ҳаёт манбаи, саломатлик гаровидир. Бутун мавжудот сувсиз яшай олмайди, хусусан, инсон истеъмол қиладиган сув сифати муҳимлиги янада аҳамиятга эга. Ичиладиган сув соф, тиниқ, ҳидсиз, касаллик тарқатувчи микроблардан холи ҳамда унда реактив нурланиш йўқ бўлиши керак. Буни чуқур англаган боболаримиз қадим-қадимдан ичиладиган сувга катта эътибор бериб, унинг ифлосланишига йўл қўйишмаган. Сувга ахлат, чиқиндиларни ҳозиргидек ташлаш тугул унга тупиришни ҳам катта гуноҳ ҳисоблашган.

Ариқ ёки сой ёқалаб кетарканмиз, унинг юзасида ярим кўриниб турган баклашкаю, памперс, ахлат уюмлари каби турли хил ташламаларни кўриб ёқа ушлайсан киши. Одамлар турар жойларини, хизмат қилаётган дўконларини сарамжон-саришта қилиш учун қўлига илинган яроқсиз нарсаларини сойга, ариқларга улоқтиришаётганига нима дейсиз?

Дарҳақиқат, оқин сувларга мана шундай беписанд, юзсизларча муносабатда бўлсак, ариқларни тозалаш ўрнига унга турли хил чиқиндиларни ташлайверсак, булғайверсак, бунинг охири нима билан тугайди?! Бу турли хасталикларни келтириб чиқармайдими? Сув сарфлашга бу қадар лоқайдлигимиз давом этаверса, сувга танқислик юзага келмайдими?

Бутун ҳаётимиз, умримиз поёнида ҳам танамизни поклаб Аллоҳнинг ҳузурига ёруғ юз ва имон билан боришимизда сувнинг нечоғли кераклигини хаёлимиздан чиқармайлик. Сувнинг увол бўлишига йўл қўймайлик.

Ойдин МАМАДАЛИЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди