Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№28, 10.07.2014

НАДОМАТ

САРОБГА АЙЛАНГАН ОРЗУ

Инсон табиати қизиқ. Нима олисда бўлса, шунга интилади. Ёнидаги мўл неъмат қадрини билмайди.

Нодир - ёлғиз ўғил, ота-онасининг қувончи, суянчи. Мактабда яхши ўқиди. Бироқ олийгоҳга киролмади. Кўнглини ўкситмай дарров уста мебелсозга шогирд тушди. Топиши яхшиланди. Аммо маҳалласидаги Носир аканинг гаплари, таклифидан сўнг "хорижга кетаман"га тушиб қолди. Ота-онасининг ўтинчи, ёлворишлари, суйган қизининг илтимосларини ерда қолдириб, ўзи қарор қабул қилдию, ёт ўлкага жўнаб кетди. Ўз таърифи билан айтганда, "орзулар ўлкаси"га ҳам етиб борди. У "қуллик доми"га ўзи билмай аллақачон илиниб бўлганди. Нодир кетгач, ҳеч қанча вақт ўтмай севгани "ёр-ёр" билан ўзга остонага келин бўлди. Хабар етиб борган куни Нодир келганига илк бор афсусланди, бор аламини ишдан ола бошлади. Иш жуда қийин, талаб эса қаттиқ эди. Икки ой ўтса ҳам пулдан, мўмай ойликдан дарак йўқ. Нодир бошлиқларга учраб, маошини сўрадию, балога қолди. У бир йил текин ишлаб бериш ҳақидаги шартномага ўзи билмай имзо чеккан экан. Кўз олди қоронғулашган йигитнинг қулоғида онасининг "Кетмагин, жон болам, кўнглим ғаш..." деган ўтинчи жаранглади. Кеча отаси қўнғироқ қилганди, онаси қаттиқ бетоб бўлиб ётганмиш. Аммо Нодир энди истаса ҳам бир йилгача юртига кета олмайди: на пули, на ҳужжатлари бор...

Онасининг вафоти ҳақидаги хабарни эшитган йигит ҳаётдаги иккинчи умидидан ҳам айрилганини ҳис қилди. Унсиз фарёд чекди, аммо фойдасиз. Сўнгги илинжи биргина отаси. Орадан ўтган етти ой етти йилга чўзилди гўё. Машаққатли ва оғир меҳнат уни ҳолдан тойдирарди. Айниқса, сабабсиз, гоҳи арзимаган баҳона билан калтакланишлар фақат унигина эмас, балки атрофидаги ўзига ўхшаган "қуллик" асирларини ҳаётдан-да бездириб юборарди. Қочишга, умуман, йўл ҳам йўқ эди. Бир йил деганда уйига қўнғироқ қилиш учун рухсат беришди. Отаси билан телефонда гаплашар экан, Нодир бўғзини куйдираётган йиғини аранг тўхтатиб турарди:

- Дада, пул юбордим...

Шу суҳбат ота ва ўғил ўртасидаги сўнгги суҳбат бўлди. Нодир ҳаётидаги учинчи - охирги умидидан ҳам айрилгани ҳақидаги хабардан сўнг ўзига келолмади. Оғир меҳнат, кўп сиқишлар ўз таъсирини кўрсатиб касалликка чалинди...

Ногирон ҳолида аранг уйига қайтган йигитни, афсуски, ҳеч ким кутиб олмади. Уйига кирдию, дод солиб юборди. Бу сўнгсиз алам, пушаймон ва надомат йиғиси эди...

Маҳбуба ЖАЛОЛХОНОВА,

Андижон педагогика

коллежи ўқувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди