№29, 17.07.2014 ЧЕМПИОН ҚИЗЛАР
Тошкент шаҳрида синхрон сузиш бўйича республика чемпионати бўлиб ўтди. Унда Андижон Олимпия заҳиралари коллежи вакилларидан Элъмира Маматказина яккалик баҳсларида кумуш медални қўлга киритди. Жуфтлик беллашувларда эса худди шу натижа билан Дилрабо Аҳмедова ва Дилдора Қурбоновалар тақдирландилар.
12 ёшгача бўлган қизлар ўртасида ўтказилган мусобақаларда шаҳримиздаги синхрон сузиш бўйича болалар ва ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчилари Робия Абдурашидова ҳамда Дилафрўз Зокиравалар жуфтлик баҳсларда иккинчи ўринни эгаллади. Наталья Мамаразақова раҳбарлигидаги "сув парилари" умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритдилар.
Т. СИДДИҚОВ.
|