№29, 17.07.2014 ОРОМГОҲ БАҒРИДА
Андижон шаҳридаги 27-умумтаълим мактаби қошида ташкил этилган "Лола" дам олиш масканида 100 нафар болалар мароқли дам олишмоқда. Оромгоҳда барча шарт-шароитлар яратилган бўлиб, 6 нафар тарбиячи, 6 нафар ёрдамчи тарбиячилар 6 та гуруҳга масъул этиб тайинланган. Бундан ташқари, болалар учун хорижий тиллар ва спорт тўгараклари фаолият олиб бормоқда.
- Бу ерда болалар бўш вақтларини мазмунли ўтказишмоқда, - дейди мактабнинг маънавий ва маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари Улуғбек Йўлдошев. - Ташкил этилаётган турли кўнгилочар тадбирлар, спорт мусобақалари болаларнинг мазмунли дам олишларини таъминламоқда.
Ш. КЕЛДИЕВ.
|