Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№29, 17.07.2014

ОРАМИЗДАГИ АЁЛЛАР

ТАШКИЛОТЧИ, БИЛИМДОН - УСТОЗ

Аёл зоти борлиги учун ҳам йўлимиз нурли ва нурафшон, ҳаётимиз мазмунли кўринади. Одам зоти борки, ҳамиша бирдек меҳр чашмаларидан қонгиси келади. Ана шу меҳр чашмалари эса аёлнинг кўзида, сўзида мужассамлашган. Олтинкўллик дилбар ва оқила аёл, сўзидан ва кўзидан меҳр таралиб турувчи Зилола Тоштемирова меҳнаткаш, ўз касбининг фидойи ёш ўқитувчиларидан.

Болалигидан бошлаб, ўқитувчилик касбига меҳр қўйган. Дастлаб тумандаги Олтинкўл иқтисодиёт коллежини 2002 йилда тамомлагач, Андижон давлат университетида иқтисод ва ҳуқуқ факультетида таҳсил олади. Устозлари кўмагида билим ва иқтидорини оширади. Ўқишни тамомлагач эса, ўзи билим олган маскан томон ошиқади. Айни пайтда мазкур коллежида йигит ва қизларга билим бериб, ўз вазифасини астойдил, сидқидилдан бажариб келмоқда. Зилола опа қизиқувчанлиги ва интилувчанлиги боис, жуда кўп танловларда иштирок этган. "Донолик, ташаббускорлик, сиёсий етакчилик мезони", "Энг намунали оила", "Йил аёли" ва шу каби кўплаб вилоят ҳамда республика кўрик-танловларида қатнашди. Фахрли 1-2-ўринларни қўлга киритди. Бундан ташқари, соҳасига оид кўплаб услубий қўлланмалар, ўқувчиларнинг билим ва салоҳиятини янада бойитиш мақсадида иқтисод ва ҳуқуқ фанларидан "Пул ва унинг функциялари", "Мулк шакллари", "Бозор иқтисодиёти" каби дарс ишланмаларини ҳам яратди.

- Ёшлар бизнинг бугунимиз ва эртанги кунги келажагимиз эгаларидир, - дейди Зилола Тоштемирова. - Улар ҳудди ниҳолга ўхшайдилар. Унга меҳр бериб, асраб-авайлаб ўстирсанг, бир куни у албатта, мева беради.

Ўқитувчилик ҳақиқатдан ҳам масъулиятли касб. Бу касбнинг эгаларига икки баробар вазифа юклатилган. Бири ёшларга билим бериш вазифаси бўлса, иккинчиси ана шу билим бериш баробарида уларни етук ва баркамол бўлиб камол топишида ҳам машаққат уларга юкланади. Ана шу масъулиятни тўла ҳис қилган муаллимнинг иқтидорли ўқувчилари, яъни Миролим Исажонов, Соҳибжон Саидаҳмадов, Дурдона Ғофурова, Ойгул Қурбонова ва шу каби кўплаб шогирдлари республика миқиёсидаги "Ҳуқуқ билимдонлари", "Энг иқтидорли ёш истеъмолчи", "Сиз қонунни биласизми?" каби қатор кўрик-танловларда ҳар йили юқори ўринларни эгаллаб келишмоқда.

Аёл киши ўз олдига қандай мақсад қўймасин, ана шу мақсад сари ҳаётини, умрини сарфлаб бўлса-да, унга албатта, эришади. Бизнинг қаҳрамонимиз ҳам орзу-мақсадлари сари ҳамиша олға интилиб яшайди.

Зилола опа ўз касбини ардоқловчи, билим масканларини нурга тўлдирувчи, ёшларни она Ватанга муҳаббат, миллий истиқлол ғоясига садоқат руҳида тарбиялайдиган масъулиятли устоз-мураббийлардандир. Орамизда ана шундай аёллар бор экан, демак, келажагимиз ишончли қўлларда, деб бемалол айта оламиз.

Сарварбек ЖУМАЕВ,

Олтинкўл иқтисодиёт

коллежи ўқувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди