Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№29, 17.07.2014

ҲАЁТ - ИБРАТ МАКТАБИ

ТУҒИЛГАН КУН МОЖАРОСИ

"Ҳой дадаси, бугун қизимиз Наргизанинг қайнонаси - қудамиз Одина опанинг туғилган кунлари, эртароқ туриб, иш вақтингизгача совға-саломлар олишиб беринг". Комилжон аканинг уйқу аралаш эшитган гапларидан тепа сочи тикка бўлиб кетди.

- Оббў, кечагина қайнопасининг туғилган куни, девдинг, энди...

- Келинг, аччиқланманг, қилсак, ёлғиз қизимизнинг орқасидан қиляпмиз.

Комилжон хотини Манзурани етаклаб эрталабдан бозорга йўл олди. Хайриятки, шу пайтданоқ бозор расталари тўлиб бўлган экан.

Қуда аёлнинг туғилган кунига олиб бориш учун патир-сомсаю, мева-чевагача олинди. Совға-саломга қўшиб яхшигина торт ҳам сотиб олишди.

- Ҳали тушлик вақти келарсиз, биргалашиб ўтиб қўямиз, - эрини кузата туриб тайинлаб қолди Манзура.

Ҳаш-паш дегунча тушлик ҳам бўлди, ишлари кўп бўлишига қарамай Комилжон туғилган кунга боришга чоғланди. Ҳарна қилса ҳам қуда-да, қудачилик жуда нозик масала.

Қўлида тугун-бўғинлари билан кириб келган ота-оналарини кўриб, Наргизанинг чеҳраси ёришиб кетди. Одина опа ҳам қудаларини қучоқ очиб кутиб олди. Ясатилган дастурхон атрофига таклиф қилар экан, Одина опа қўшиб қўйди: Қудам тушмагурлар-ей, хўпам овора бўлибсизларда.

Ўзлари олиб келган патир- сомсалардан олдиларига қўйди. Тортни ҳам қутиси билан стол устига қўйиб, қопқоғини очди. Очди-ю, қўлида қути қопқоғини ушлаганча бироз ранги ўзгариб, юзи бўзариб туриб қолди. Буни қудалари фаҳмлади чоғи, яна ўзини сипо тутишга ҳаракат қилди.

- "Олинглар, сизлар олишиб, ўтириб туринглар, мен ҳозир, - деди-ю, чиқиб кетди. Қайтиб кириб, меҳмонлар кузагунча ҳам очилиб ўтирмади. Келган барча меҳмонларни кузатиб, идиш-товоқларни ювиб, уйларни супуриб, ҳориб-чарчаган бўлса-да, Наргиза буни қайнонасига сездирмади.

Ётиш олдидан хайрлашиш учун кирган Наргиза қайнонасининг турмуш ўртоғи Анваржон билан ғудур-ғудурига дуч келди.

Эрталаб уйқудан турган Анвар Наргизага:

- Ота-онанг бизнинг, оиламизни менсишмаётган эмиш. Унда сенга жавоб, уйингга кетавер - деди жаҳл билан.

Гап нима ҳақида бораётганини тушунмаган Наргиза турган жойида ёқасини ушлаганча, қимир этмай туриб қолди. Эмишки, ота-оналари туғилган кун учун тортни алоҳида буюртма билан тайёрлатмабдилар. Акс ҳолда тортнинг устида "Туғилган кунингиз билан" деган ёзув ёзилган бўлар эмиш.

Ё, тавба! Наҳотки, шунчалар ҳам ҳурмача қилиқ бўладими? Энг муқаддас саналмиш оилани арзимас баҳоналар билан паронканда қилиб ташлаш мумкин бўлса, қолаверса, халқимиздаги "Қудачилик - минг йилчилик" мақоли бекорга айтилмаган-ку. Наҳотки, биргина тортнинг баҳонасини ўз фарзандларининг бахту иқболидан қимматроқ сановчилар ҳам бўлса... Ёки тўқликка-шўхлик деганлари шумикан?...

Феруза СИДДИҚОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди