Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№29, 17.07.2014

РОСТГЎЙЛИК - ЯХШИЛИК САРИ ЕТАКЛАЙДИ

Тўғрилик - ёлғон, хиёнат, туҳмат, вафосизлик каби қабиҳ ишлардан узоқда бўлмоқ демакдир. Аллоҳ таоло инсонларни ёлғиз Ўзидан қўрқишга буюрган вақтда унинг ортидан тўғри сўзлашишликка ҳам буюрган.

Қуръони Каримда, яъни "Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар ва тўғри сўзланглар! Шунда Аллоҳ ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират этар. Кимки Аллоҳга ва унинг пайғамбарига итоат этса, бас, у улуғ ютуққа эришибди", (Азҳоб сураси, 70-71 оят) дейилади. Луқмони Ҳакимдан сўралди: "Сизни шу олий даражага нима етказди?" Айтди: "Тўғри сўз, омонатни адо қилиш ва кераксиз бўлган нарсаларни тарк қилиш", - деб жавоб бердилар.

Тўғри сўз инсонни юқори даражага етказади. Ёлғончилик эса инсоннинг даражасини паст қилади ва ўзини бебурд қилади. Расулуллоҳ (с.а.в) ёлғончилик мўмин кишига номуносиб хулқ эканлигини таъкидлаганлар. Яъни "Мўмин кишида ҳамма хулқлар бўлиши мумкин, аммо хиёнат ва ёлғончилик эмас", - деганлар. Бир куни Расулуллоҳ (с.а.в.)дан "Ё Расуллуллоҳ, мўмин киши қўрқоқ бўлиши мумкинми? - деб сўрашди. У киши "ҳа", - деб жавоб бердилар. "Мўмин киши бахил бўлиши мумкинми?" деб сўрашди. У киши "Ҳа", - деб жавоб бердилар. "Мўмин киши ёлғончи бўлиши мумкинми?" деб сўрашганида "Йўқ", - деб жавоб бердилар. (Имом Молик ривояти). Аллоҳ таоло мўминларни тўғрисўзликка чақириб шундай дейди: "Эй имон келтирганлар! Аллоҳдан қўрқингиз ва (имонда) содиқ кишилар билан бирга бўлингиз!" (Тавба сураси, 119 -оят).

Юқоридаги ояти карималарда Аллоҳ Таоло бизларни рост сўзлашга, аҳдга вафо қилишга ва сўзлаган сўзлари ва амалларида рост бўлган инсонлар билан бирга бўлишга буюради. Бугун айрим инсонларда одатий ҳолга айланиб бораётган ёлғончилик, ваъдага вафосизлик каби салбий ҳолатлар жамиятга хунук оқибатларни олиб келиши мумкин. Бунинг олдини олиш учун ҳар биримиз ёлғончилик, бевафолик оғир гуноҳ эканлигини дилдан англашимиз ва буни бир-биримизга эслатиб турмоғимиз керак.

Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳам бу ҳақда шундай дейдилар: "Рост сўз ўз соҳибини яхшилик сари етаклайди. Яхшилик эса уни беҳиштга (жаннат) етаклайди. Албатта, киши рост сўзлаб юрса, у Аллоҳ ҳузурида ростгўй (сиддиқ) деб ёзилади. Албатта, ёлғон ҳам (ўз соҳибини) ёмонлик, яъни жаҳаннам сари етаклайди. Киши доим ёлғон гапириб юришлиги билан Аллоҳ таоло ҳузурида ёлғончи (каззоб) деб ёзилади". Ёлғончилик барча разолатларга йўл очади. У жамиятни парчалайди, барча ишларни бузади ва ўз эгасининг обрўсини тўкади. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: "Албатта, Аллоҳ ҳаддан ошувчи ва ёлғончи кимсаларни ҳидоятга йўлламас", (Ғофир сураси, 28 - оятида) яна бир оятда эса, "Эй мўминлар! Агар сизларга бирор фосиқ кимса хабар келтирса (ҳақиқий аҳволни) билмаган ҳолингизда бирор қавмга азият етказиб қўйиб, кейин қилган ишларингизга пушаймон бўлмаслигингиз учун у хабарни аниқлаб, текшириб кўрингиз". (Хужурот сураси, 6-оят) - дейилган.

Расуллулоҳ (с.а.в) "Банданинг қалби мустаҳкам, тўғри бўлмагунча, иймони мустаҳкам бўлмайди, тили мустаҳкам бўлмагунча, қалби тўғри бўлмайди", деганлар.

Аллоҳ таоло барчаларимизни ростгўйликда, тўғриликда собитқадам қилсин, ёлғон гапиришдан ва ёлғондан гувоҳлик беришдан Аллоҳ таоло сақласин, ҳар доим сўзимиз билан амалимиз бир хилда бўлишини насиб қилсин.

Муҳаммадисҳоқ

МЎМИНОВ,

Олтинкў туманидаги "Миробод" жоме

масжиди имоми.

Миркомил БОТИРОВ, "Қирғизбой" жомеъ

масжиди имоми.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди