№30, 24.07.2014 ДАВРА СУҲБАТИ
Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Андижон ҳудудий бўлинмаси мажлислар залида "Ҳудудларда ижтимоий шерикликни юксалтириш, ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни тайёрлаш, грант маблағларини мақсадли ишлатилишини таъминлашнинг долзарб масалалари" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Унда Парламент комиссияси аъзолари, Ўзбекистон ННТ миллий ассоциацияси вакиллари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирни Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Андижон ҳудудий бўлинмаси раҳбари Т. Каримов очди. Шундан сўнг вилоят ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ёрдамчиси А. Нурматов, Парламент комиссияси аъзоси А. Абдуллаев, вилоят Адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Х. Акбаров, ФЖШМҚМИ ҳудудий бўлинмаси етакчи мутахассиси Ш. Валиев ҳамда вилоят Матбуот ва ахборот бошқармаси раҳбари А. Султоновлар сўзга чиқиб, мавзу юзасидан йиғилганларга тушунча ва тавсиялар бердилар.
Асака бизнес инкубатори ННТ раҳбари М. Қурбонова олинган грант маблағидан мақсадли фойдаланганлиги хусусида маъруза қилди. Давра суҳбати сўнггида жорий йилда бўлиб ўтган грант танловларида ғолиб бўлган вилоятдаги 3 та ННТ вакилларига Давлат гранти сертификатлари топширилди.
З. РАҲМОНОВА.
|