Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№30, 24.07.2014

ЖОНЛИ МУЛОҚОТ

Андижон шаҳар маҳалла фуқаролар йиғинларининг бир гурух отинойилари Андижон шаҳридаги "Саховат уйи"да бўлдилар. Улар кексалар холидан хабар олиб, ўзларининг ҳадяларини инъом этдилар. Бу эътибор туфайли кўнгли ўксик кишиларга қувонч улашдилар.

Шу куни шаҳар хотин-қизлар қўмитаси ва маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолларининг навбатдаги давра суҳбати М.Алибой маҳалласида бўлиб ўтди. Унда Андижон шаҳар ҳокими ўринбосари, шаҳар хотин-қизлар қўмитасининг раиси М. Ваққосова иштирок этиб, тўй ва бошқа маросимларни ихчам, камҳарж қилиб ўтказиш ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди. Вилоят бош отинойиси С. Расулова отинойиларнинг диний ва дунёвий билимларини ошириш, шу билан бирга, қизларнинг кийиниши, юриш-туриш одоби, муомала маданияти хусусида гапирди. "Машҳура" ўқув маркази раҳбари З.Тиллаева кам таъминланган оила фарзандларини бепул ҳунар ўрганишлари учун кўмак беришга тайёр эканлигини билдирди.

Қизиқарли тарзда ўтган давра суҳбати иштирокчиларга ўз фаолиятларига доир билим ва малакаларини ошириш имконини берди.

З. АБДУЛЛАЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди