№30, 24.07.2014 "ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ" ЯКУНЛАНДИ
Андижон Машинасозлик институти қошидаги Бўстон Академик лицейида, "Очиқ эшиклар куни" ниҳоясига етди. Тадбир доирасида ташриф буюрган ўқувчилар лицейдаги йўналишлар, мавжуд имконият ва шарт-шароитлар ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлдилар. 300 нафарга яқин ўқувчи қизиқишларига қараб учта йўналиш - аниқ фанлар, хорижий филология ва ижтимоий гуманитар йўналишлар бўйича ўқишга қабул қилиндилар.
Барча ўқувчилар, ота-оналар ўзларини саволларига лицей мутасаддиларидан тегишли жавоблар олдилар.
М. АБДУЛЛАЕВА.
|