Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№30, 24.07.2014

САНОАТ КОРХОНАЛАРИДА

МАҲСУЛОТНИНГ АСОСИЙ ҚИСМИ ЭКСПОРТ ҚИЛИНМОҚДА

Кейинги йилларда Андижон вилоятида саноат корхоналарини модернизация қилиш, ишлаб чиқаришга янги технологияларни жорий этиш, умуман, маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва уларни қўллаб-қувватлаш борасида ибратли ишлар амалга оширилмоқда.

Ҳудудий корхоналарнинг ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватланаётганлиги, барқарор ишлаши учун зарур имкониятлар яратиб берилаётганлиги самараси ўлароқ ана шу корхоналарда ишлаб чиқариш, айниқса, экспорт ҳажми йилдан-йилга ортиб бормоқда. Ҳатто, чекка-чекка ҳудудларда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, юқори натижаларга эришилаётганлигини эътироф этиш жоиз. Буни Марҳамат туманида иш юритаётган масъулияти чекланган жамият шаклидаги "Marhamattekstil" Ўзбекистон - Британия қўшма корхонаси фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин.

МЧЖ шаклидаги "Marhamat-tekstil" Ўзбекистон - Британия қўшма корхонаси 2009 йилда ташкил этилиб, фаолият юрита бошлаган. Айни кунда корхона йилига 1500-1600 тонна калава ип ишлаб чиқариш қувватига эга.

Интилиш, изланиш бор жойда шубҳасиз, юксалиш бўлади. Корхона фаолиятининг дастлабки даврлариданоқ ана шу ғояга амал қилиниб, қатъий тартиб асосида иш олиб борилди, тайёрланаётган маҳсулотлар сифатига алоҳида эътибор қаратилди. Натижада корхона маҳсулотларига бўлган талаб ва эҳтиёж ортиб борди.

Мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланиш, ишлаб чиқаришга илғор технологияларни жорий этиш ҳисобига корхонада ижобий ўзгаришлар юз берди. Жумладан, ўтган йили Италияда ишлаб чиқарилган умумий баҳоси 1 миллион 128 минг АҚШ доллари миқдоридаги унумдорлиги юқори бўлган "Savio polar M" русумли 4 та замонавий ўраш дастгоҳи, жорий йилнинг май ойида эса Туркиядан баҳоси 47 минг АҚШ доллари бўлган "EKOMAK" русумли ҳаво компрессори олиб келиб ўрнатилди ва ишга туширилди. Бунинг натижасида корхона фаолияти кенгайди, тайёрланаётган маҳсулотлар сифати ва ишлаб чиқариш ҳажми кескин ортди.

Жорий йилнинг ўтган олти ойи мобайнида корхонада режадаги 750 тонна ўрнига 760 тоннага яқин сифатли калава ип иш чиқарилиб, белгиланган режа 101,3 фоизга бажарилди. Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг 94 фоизи хорижга экспорт қилинди.

Ҳозирда корхонада 300 нафарга яқин киши меҳнат қилмоқда, уларнинг аксариятини хотин-қизлар ташкил этади. Олиб борилаётган ишлар унуми ва самарадорлигини ошириш учун ишчи-хизматчиларга барча меҳнат шароитлари яратилган. Ишчиларнинг ишга келиб кетишлари учун транспорт хизмати, бепул тушлик, тиббий хизмат ва барча қулайликларга эга дам олиш хоналари ташкил этилган. Бундан ташқари, ўтган ва жорий йилда корхонада ишлаб чиқариш амалиётини муваффақиятли ўтаган касб-ҳунар коллежларининг 46 нафар битирувчиси ишга қабул қилинди.

- Ўтган йили Марҳамат Агросаноат касб-ҳунар коллежини тамомлаб, ушбу корхонага ишга кирганман, - дейди ишчи Саидахон Эргашева. - Бажарган ишимизга қараб ойлик маош оламиз. Бепул тушлик берилади. Самарали ишлашимиз учун корхонамизда барча шарт-шароитлар яратилган.

Умуман, корхонанинг эришаётган муваффақиятларида меҳнатни ташкил этишда илғор иш услубларини қўллаш, ички имкониятлардан самарали фойдаланиш, замонавий технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш, ишчи-хизматчиларнинг изланишлари, уларни муносиб рағбатлантириш муҳим омил бўлмоқда.

Моҳимбону СОБИРОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди