Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№30, 24.07.2014

"СОҒЛОМ ҲАЁТ - СОҒЛОМ КЕЛАЖАК!"

Ушбу саҳифа Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган "Аҳолининг экологик ва тиббий саводхонлигини, маданиятини юксалтириш - соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг муҳим омили" номли лойиҳа доирасида тайёрланди.

ВИЛОЯТИМИЗНИНГ СУВ ТАРМОҚЛАРИ

САВАЙ КАНАЛИ

Оқбўйрасой ирригация тизими бошқармаси таассаруфидаги Савай канали 1936 йилда ҳашар йўли билан қурилган. Каналнинг бош қисми - вилоятимизнинг Қўрғонтепа туманида жойлашган бўлиб, йирик каналлардан бири ҳисобланади. Қўрғонтепа, Жалақудуқ, Хўжаобод ва Булоқбоши туманларининг 13 минг гектардан ортиқ ва Қирғизистон Республикаси Ўш вилоятининг 4,5 минг гектар экин майдонларини Савай канали сув билан таъминлайди.

Савай каналининг 28,5 км. қисми Қирғизистон Республикаси Ўш вилояти ҳудудини кесиб ўтади. Шунингдек, каналда 3 та сув иншооти мавжуд бўлиб, улар Толзор, Ҳакимжон (собиқ Бешқувур) ва Савай иншоотларидир.

Шунингдек, насос станциялар, энергетика ва алоқа бошқармасига қарашли "Савай" ва "Ором" насос станциялари Савай каналида жойлашган бўлиб, "Савай" насос станцияси ёрдамида, Қўрғонтепа ва Жалақудуқ туманларининг 4,5 минг гектарига яқин. "Ором" насос станцияси ёрдамида эса Хўжаобод туманининг 1,5 минг гектарга яқин экин майдонларига сув чиқариб берилади. Қолаверса, каналда 6 та катта ва кичик ташламалар мавжуд бўлиб, улар баҳорги сел оқимларини аҳоли ва қишлоқ хўжалик экин майдонларига зарар етказмасдан сел сувларни беталофат ўтказиб юборишда хизмат вазифасини ўтайди.

Савай каналига Қирғизистон Республикаси ҳудудида сел сувларидан пайдо бўладиган Машрабсой ва Толдиқсой ўз сувларини олиб келиб қуяди.

Вилоятимизда сув танқислигининг олдини олиш учун Савай каналида навбатлаб (Оби-равон ёки аврон) усулида суғориш ишлари олиб борилмоқда.

Муҳаммадсодиқ

ҲИДОЯТОВ,

Норин-Қорадарё ИТҲБ

Сув ресурслари ва

баланси бўлими бош мутахассиси.

АТРОФ-МУҲИТГА ЭЪТИБОР

СОФ ҲАВО - ТАНГА ДАВО

Инсон узоқ умр кўришни истайди. Бу эса кўп жиҳатдан табиатдаги соф ҳаво билан чамбарчас боғлиқдир. Тоза ичимлик сувисиз эса саломатликни асраб бўлмайди.

Биз яшайдиган хонадон кўп қаватли уйларда истиқомат қиладиган аҳоли хонадонлари билан туташиб кетган. Ҳар бир уйдан чиқадиган чиқиндиларнинг тўкиш жойи бўлмаганлиги учун кўздан йироқроқ жой ахлатхонага айланиб кетганди. Бу эса, айниқса, ёз ойларида чидаб бўлмас ҳидларни атрофга таратарди. Соф ҳаводан баҳра ололмай қийналардик. Маҳалла фаоллари билан кенгашиб, ахлат тўкиладиган жойни тозалатиб, "Ким ахлат тўкса, жарима тўлайди", деб ёзиб қўйилди. Шундан кейин нима бўлди дерсиз? Энди уйлардан чиқаётган чиқиндилар тунда маҳалла ҳудудидан ўтадиган Фарғона каналига олиб борилиб тўкиладиган бўлди. Бу билан сув булғанди.

Шундан кейин маҳалла аҳли маслаҳатлашиб, ахлат тўкиш учун махсус жой тайёрлади. Шу жойдан ахлат ташиш машиналарининг келиб кетишини йўлга қўйдик. Ахир "Соғлом одам табиатнинг бебаҳо асаридир" деб бежизга айтишмаган-ку. Шунинг учун бизнинг асосий вазифамиз, иложи борича, атроф-муҳит учун хавфли бўлган нарсаларни зарарсиз ҳолга келтириш, яъни, ичимлик суви, тупроқ ва ҳавонинг софлигини сақлаш. Шунга эришсаккина, табиат инъоми бўлган соф ҳаводан баҳра олиб, танамиз яйрайди.

Зумрадхон АБДУЛЛАЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди