Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№31, 31.07.2014

ОРАМИЗДАГИ АЁЛЛАР

ЭЗГУЛИК САЛТАНАТИ СОҲИБАСИ

Асака тиббиёт коллежи Зулхуморхон Абдураззоқова учун севимли ва қутлуғ маскан бўлиб қолган. Эрта тонгданоқ ўзгача иштиёқ билан коллеж томон ошиқади. Ўқув даргоҳига қадам босар экан, талабаларнинг "Ассалому алайкум, устоз", деган меҳрли сўзларидан кўнгли эрийди. Бугун қайси хонада, қайси гуруҳда дарс ўтиши лозимлигини бир қур ўйлаб, қадамини тезлатади. Ўқувчилар ҳузурига шошади.

Зулхуморхонда рус тилини ўрганишга бўлган қизиқиш мактаб давридан бошланган. Устози Валентина Михайлованинг талабчанлиги, ўз фанига болаларни жалб қила олиши, дарсларини кўргазмали қуроллар ёрдамида қизиқарли тарзда ўтиши ёш қизалоқда шу фанга нисбатан меҳр уйғотди. Мактабни тугаллагач, ҳеч иккиланмай ҳужжатларини Андижон давлат тиллар педагогика институтининг рус тили ва адабиёти факультетига топширди. Омади келиб талаба бўлди. Устозлари Анна Петрова ва Виталий Карашуклардан олган билими унинг учун камолот сари пиллапоя вазифасини ўтади.

Мана ўқитувчи бўлиб иш бошлаганига ҳам салкам қирқ йил бўляпти. Бу вақт оралиғида қанчадан-қанча ёшларга сабоқ берди. Шогирдларининг ичида касбини эгаллаганлар, ҳамқадам ишлаётганлар бор.

- Мустақиллик шарофатини қарангки, бугун юртимизда ёшларга, уларнинг келажагига бўлган эътибор ниҳоятда катта, - дейди қаҳрамонимиз. - Қайси бир фан хонасига кирманг, янгиликка, жаҳон андозаларига мос бўлган жиҳозларга, техника воситаларига кўзингиз тушади. Ўқувчиларнинг илмга, тил ўрганишга бўлган иштиёқлари ҳам кучли. Президентимизнинг хорижий тилларни ўрганишни янада такомиллаштиришга доир қарори ҳаётга изчил татбиқ этила бошланди. Бу биз ўқитувчиларни қувонтириш билан бирга, масъулият ҳам юклади. Ўқувчиларни тил ўрганишга бўлган иштиёқларини кўриб ҳавас қиламан. Колежимизда "Юний лингивист" тўгарагини бошқараман. Унда 20 нафардан зиёд болалар билан рус тили фани бўйича машғулот олиб бораман. Уларнинг аксарияти вилоят ва республика олимпиадаларида фахрли ўринларни эгаллашган. Ҳозирда тўгарак фаолларидан бири Искандар Камолов олимпиаданинг республика босқичида қатнашишга тайёргарлик кўрмоқда.

Зулхуморхон шогирдлари камоли, уларнинг эришаётган муваффақиятларидан хурсанд эканлигидан қувониб сўзлайди. Ўзи ҳам устоз сифатида кўплаб ютуқларга эришган. Ҳамкасблари орасида ҳурмат эътибор топган. "Йилнинг энг яхши гуруҳ раҳбари", "Йил ўқитувчиси" кўрик-танловлари ғолиби. Маънавият ва маърифат ишлари бўйича услубчи, коллеж бошланғич хотин-қизлар қўмитаси раиси ҳамда тиллар кафедраси мудиридир.

Қаҳрамонимиз нафақат иш ва жамоат ишларида фаол, балки оила қўрғонини ҳам мустаҳкам тутган бахтли аёлдир. Турмуш ўртоғи Аҳмаджон билан тўрт нафар ўғилларни ўқитиб, қаторга қўшмоқда. Ўғиллари Муҳаммаджон, Муроджон онаси изидан кетиб, ўқитувчилик касбини танлашган. Машҳурбек автомобилсозлик саноати ишчилари сафидан ўрин олди. Рустамбекнинг корейс тилига қизиқиши бор.

Асака тумани Тошлоқ маҳалласи аҳли Абдураззоқовлар оиласини ибратли хонадонлардан бири, дея таърифлашади. Дарҳақиқат, аёлнинг оиласидан кўнгли тинч бўлсагина, жамиятга фойдаси тегади.

Машрабжон РАҲМОНОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди