Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№31, 31.07.2014

ҚАТРА

ТОМЧИЛАР...

Одамларнинг дардига шерик бўлиб гоҳида шиддат билан, гоҳида майин ва беозор ёғиб ўтасан. Мен каби хаста кўнгилларга эса ғам-ғуссаларни унутишига ёрдам берасан. Менга ўхшаб сен билан дийдорлашгани ошиққан диллар қанча?! Дераза ёнида сен билан сирлашиш учун юзларини, ҳатто юрагини ифорингга тутганлар қанча?!

Ана, ҳудди мен каби деразасидан ташқарига қўлларини узатган ёмғир томчиларига ҳавас билан тикилиб турган нигоҳларга кўзим тушади. Улар ҳам балки сенга қалбидаги яширин сирларини сўзлаётгандир.

Бутун борлиқни майин ифорга тўлдириб, қанчадан қанча инсонларнинг қувонч ва ҳасратларига гувоҳ бўлиб, осмондан ўйноқлаб тушаётган ёмғир томчилари менинг ҳам юрагимга ёғинглар. Зора, шунда юрагимдаги аламлар ва армонлар ювилиб, улардан фориғ бўлсам...

Нозима ҒОФУРЖОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди