Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№32, 07.08.2014

ҚАТРА

Вафодор кучук

Ўғлим Боғишамолдаги холасиникидан қутичага солиб кучук олиб келди. Унга "Рекс" деб ном қўйди. Кучук жигарранг, ёқимтой. Кўзлари чақнаб турарди. Уни яхши парвариш қилдик. Кучукча тезда бизга ўрганиб қолди. Нотаниш одамни уйимизга йўлатмайди. Бизни овозимиздан билади, шекилли, хархаша қилмайди. "Рекс" дейишимиз билан думини ликиллатиб, кўзларини жовдиратиб ёш боладай эркалайди. Бирор жойга кетаётсам ортимдан эргашар, қайтиб келсам ёнимга югуриб келарди.

Ёз ойи. Эрта тонг бозорга йўл олдим. Кучук ҳам мен билан эргашиб бекатгача чиқди. Бозордан қайтдим. Гўё у мени кутиб олгандай ёнимга чопқиллаб келди. Хуштак чалиб "Рекс" деб чақирсам, ёнимга югуриб келарди. Бу ҳол уч-тўрт марта такрорланди. Ғира-шира эди. Йўлдан машиналар визиллаб ўтиб турарди. Мен бекатда эдим. Кучук катта асфальт йўлни босиб ўтмоқчи бўлди. Қулоқларини динг қилиб атрофга қаради. Тез югурди, лекин ўтиб улгуролмади. Пастдан келаётган "Жигули" кучукни уриб юборди. У машина гилдирагининг тагига тушди. Бир-икки марта ингранди. Сўнг уни чиқмади. Қонга беланиб кўзини юмди, туролмади. Ҳайдовчи йигит эса кучукка эмас, машинасига ачинарди...

Мен кучукни ёш болани кўтаргандай авайлаб, йўлнинг четига олдим. Ариқ бўйига ётқиздим. Ҳашак юлиб устига ёпдим. Тупроқ тортиб қўйдим, лекин ўша куни кечгача кучукка ич-ичимдан ачиниб юрдим. Ростини айтсам, у менга қадрдон бўлиб қолган эди. Уйим бўм-бўш кезлари кучукча менга вафодор эди. "Кучук вафо..." мақолининг мазмунини мен ўшанда тушуниб етдим.

Одилжон ҚОДИРОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди