№33, 14.08.2014 ОНА СУТИ БИЛАН БОЛА СОҒЛОМДИР
Андижон шаҳрида чақалоқни парваришлаш, уни она сути билан боқишни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш масалаларига бағишланган ўқув семинари ва маҳорат дарслари бўлиб ўтди.
Унда даволаш-профилактика муассасаларининг масъул ходимлари, педиатрлар, неонатологлар, потранаж ҳамширалари ҳамда саломатлик статистика институти мутахассислари иштирок этдилар. Тадбирда мутахассислар томонидан гўдак парваришида она сутининг аҳамияти, она сутининг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида қизиқарли маърузалар ўқилди. Гўдакни озиқлантириш, умуман, соғлом болани вояга етказиш юзасидан атрофлича фикр алмашилди, таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.
Айни кунларда бу каби тадбирлар вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида бўлиб ўтмоқда.
М. ОТАМИРЗАЕВА.
|