Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№33, 14.08.2014

ЮЗ БИЛАН ЮЗЛАШГАНЛАР

Пиру бадавлат онахон

Марҳамат тумани, Қорақўрғон қишлоқ фуқаролар йиғини Тош йўли маҳалласида эл эъзозида, фарзандлари ардоғида умргузаронлик қилиб келаётган Эътиборхон момо Узинова исмли табаррук онахон бор. Салкам асрга тенгдош онахон хали хануз тетик, гап сўзлари маънили, юзларидан эса нур ёғилади.

Суҳбат орасида: "Онажон, узоқ умр кўришнинг сири нимада?" дея сўрайман.

- Меҳнатда, ҳалолликда, кўнгил хотиржамлигида, болам, - дея жавоб берди онахон. -Мен салкам юзга кираётган бўлсам, эсимни таниганимдан буён меҳнат қилдим. Буни қилолмайман демадим. Йўқчилик, уруш даврларини кўрдим. Лекин ҳалол яшадим, бировнинг ҳаққига кўз олайтирмадим. Ҳалол-пок, тўғри юрсанг, кўнгил ҳам хотиржам бўларкан.

Чолим раҳматли Саттор Узинов кўп йиллар бригадир бўлиб ишлаган. Унга фарзандларини камолга етказиш насиб этмаган экан. 1971 йил оламдан ўтди, етти бола билан қолдим. Ўшанда кичик фарзандим Жумагулхон ҳали чақалоқ эди.

Барча қийинчиликларни меҳнат билан енгдим. Меҳнат инсонни улуғлайди, болам. Баҳорда ипак қурти боқиб, 400-500 килограмдан пилла топширдим, ёзда далада ишладим, ғўзага сув қуйдим, кузда эса кунига 300 килога етказиб пахта тердим. Асло меҳнатдан бўйин товламадим. Яратганга беҳисоб шукурлар бўлсин, мана кексалик гаштини суриб ўтирибман. Маҳалладошларим, яхши инсонлар кўмагида фарзандларимни ўстирдим, уйли-жойли қилдим. Ҳаётимдан асло нолимайман.

Бугунгидай тинч, тўкин-сочин кунларга етказганига шукр, - дейди онахон сўзини давом эттириб. - Фарзанду набираларимга, ёшларга доимо бу кунларнинг қадрига етинг, дейман. Шунча йил яшаб бугунгидай фаровон ҳаётни кўрмадим. Қаранг, маҳаллаларимиз обод, уйларимиз бир-биридан чиройли, ҳамманинг уйида машина...

Ҳа, онахоннинг сўзларини тинглаб, меҳнат инсонни мақсадга етказади, улуғлайди деган ҳаётий ҳикматнинг мағзини чаққандай бўлдим. Ҳозир 30 нафардан ортиқ набира, 75 нафардан зиёд чевара ва эваралари ардоғида яшаётган онахонга ҳавасим келди.

Табаррук ёшли Эътиборхон момо билан хайрлашар эканман, одамларга инсоф-имон, юртимизга тинчлик, фаровонлик, қут-барака, халқимизга омонлик тилаб дуо қилди.

Ҳаётлари барчага ибрат, қўллари ҳамиша дуода бўлган ана шундай онахонлар бор экан, ҳаётимиз тинч, янада файзли бўлишига чин дилдан ишондим.

Зулхумор АКБАРОВА.

Ўз ДСМИ талабаси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди