Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№33, 14.08.2014

МУЛОҲАЗА

Андишани йўқотмайлик

Ўқишдан уйга қайтаётгандим. Маҳалламизга қатнайдиган машиналарнинг бирига ўтирдим. Ёши ўттиздан ошган учта аёл катта ўралган тоғоралари билан машинага чиқишди.

Бозорда сотувчилик қилишса керак, деб ўйладим. Шу пайт улар ҳамманинг хаёлини бузиб, баланд-баланд овозда бир-бирлари билан суҳбатлашишга киришиб кетишишди. Улар қаҳ-қаҳ отиб кулишар ва ҳатто, хунук сўзлар билан бир-бирларини койиб ҳам қўйишарди. Одоб-ахлоқдан, муомала маданиятидан тарбия тушунчаларидан мутлақо бегона бўлган бу аёллар беандишалик қилишаётганини, аёлликка тўғри келмайдиган ҳаракатлари билан ён-атрофдагиларнинг ғашларига тегаётганларини хаёлига ҳам келтиришмасди. Уларга жамоат жойида баланд овозда, турли муаммолар ҳақида суҳбатлашиш уят саналишини айтмоқчи бўлиб, оғиз жуфтладим. Аммо уларни ўз ота-оналари тарбиялай олмаган бўлса, мен ёш бўла туриб уларга буни қандай қилиб тушунтира олардим, дея бу фикримдан қайтдим.

На аёллик нафосати, на шарм-ҳаёси бўлган бу аёлларнинг оила аъзолари бу каби ҳолатларга қандай чидаркин? Уларнинг фарзандлари келажакда қанчалик тарбияли бўлиб улғаяр экан, деб ўйланиб қолдим.

Меҳнат қилиш қай кўринишда бўлмасин, айб эмас. Топган нонинг пешона тери билан топилган ва ҳалол бўлса, бас. Бироқ тирикчилик деб ўз хусну латофатини, ҳаёсини четга суриб қўйган аёллар қандай қилиб фарзандларига тарбия бера оларкин? Назаримда, бу аёллар тирикчилик баҳонасида, фақат пул топишни, кун ўтказишни ўзларига асосий мақсад қилиб олган. Шунинг учун ҳам улар андишасиз бўлиб қолишган. Эҳтимол, улар ёшликдан ана шундай муҳитда, тартибсизликлар орасида улғайишганидир.

Бу опаларни газета, китоб ўқишларини умуман, тасаввур қила олмадим. Наҳотки, улар бир умр зиё сарчашмаларидан баҳраманд бўлмасалар? Бу аёллардан нима кутиш мумкин? Фарзандларини қандай тарбия қиладилар? Майли, булар ўз йўлига. Лекин аёл киши ҳар не бўлганда ҳам аёллик иффатини йўқотмаслиги, андишани ўзига либос деб билиши керак. Шундагина улар ўз фарзандларига гўзал тарбия беради ва улар хушхулқ бўлиб камолга етишида камарбаста бўла олади. Бизга, жамиятимизга, Ватанимизга ана шундай тарбияли, ахлоқли фарзандлар керак. Буни ҳар бир аёл - она қалбдан англаши лозим.

Хосият ЗИЯЙЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди