№34, 21.08.2014 ТАДБИР
Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш - муҳим масала
Мамлакатимиз мустақиллигининг 23 йиллиги байрами олдидан Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Андижон вилоят кенгаши ташаббуси билан Андижон шаҳридаги "УзДонгжу пейнт Ко" кўшма корхонасида "Ватан равнақи, халқ фаровонлигини таъминлашда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг роли ва уларни қўллаб-қувватлаш ЎзМДПнинг иқтисодий соҳадаги устивор вазифалари" мавзусида семинар ўтказилди.
Тадбирда мамлакатимиз иқтисодий мустақиллигини таъминлаш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, ички бозорни маҳаллий маҳсулотлар билан тўлдириш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, масалалари хусусида атрофлича сўз юритилди.
Мутахассислар томонидан маҳаллий маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш, ишлаб чиқаришни ташкил этиш, модернизация қилиш учун имтиёзли кредитлар ажратиш, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларга солиқ имтиёзлари бериш, экспорт салоҳиятини ошириш, маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорга олиб чиқишга кўмаклашиш, маҳаллий маҳсулотларга бўлган ички талабни рағбатлантириш бўйича кенг тушунчалар берилди.
Семинар қатнашчилари томонидан мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш, кўламини кенгайтириш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.
Якунда иштирокчилар томонидан билдирилган фикр-мулоҳаза ва таклифлар асосида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ўз дастурий мақсад-вазифаларидан келиб чиққан ҳолда кўмаклашиш юзасидан Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси вилоят кенгашининг тавсиялари ишлаб чиқилди. Шунингдек, бир гуруҳ юртдошларимиз партия аъзолигига қабул қилиндилар.
Дилшодбек АСҚАРОВ.
|