Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№35, 28.08.2014

Бола ҳуқуқлари давлат ҳимоясида

Андижон вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Фуқаролик ишлари бўйича Андижон вилоят суди ва вилоят хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида "Бола ҳуқуқлари давлат ҳимоясида" мавзусида семинар бўлиб ўтди.

"Соғлом бола йили" Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, ёш авлоднинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси ва бу борада олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида ўтказилган тадбирда болалар соғлигини сақлаш, вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишда таълим муассасалари, ҳуқуқ-тартибот идоралар ва ота-оналар ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишда васийлик ва ҳомийлик кенгашларининг масъулияти сингари қатор масалалар хусусида атрофлича сўз юритилди.

Семинарда мамлакатимизда бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, вояга етмаганларга яратиб берилган шарт-шароитлар ҳақида видеоролик намойиш этилди.

Мутахассислар, тадбир иштирокчилари томонидан мазкур йўналишдаги ишлар сифати ва самарадорлигини ошириш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди. Мавзу доирасида савол-жавоблар бўлди.

Семинар ишида Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси М. Юнусова иштирок этди.

Дилшодбек АСҚАРОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди