Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№35, 28.08.2014

Соғлом авлод - Ватан камоли

Андижон шаҳридаги ҳарбий гарнизонда "Соғлом бола йили"га бағишланиб, "Соғлом авлод - Ватан камоли" шиори остида оилавий жамоалар ўртасида спорт мусобақалари бўлиб ўтди.

Енгил атлетика, стол тенниси, арқон тортиш, мерганлик бўйича ўтказилган мусобақаларда 15 нафар ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ғолиблик учун ўзаро куч синашдилар. Қизиқарли ўтган мусобақанинг якуний натижаларига кўра, ҳарбий хизматчилар Мансур Носиров, Садиржон Холиқов, Зиёвуддин Жабборов ва Мирзобек Ҳайитовларнинг оилавий жамоалари ғолибликни қўлга киритдилар.

- Бу каби мусобақаларни ўтказишдан мақсад, фарзандларимиз соғлигини мустаҳкамлаш, - дейди гарнизон командирининг ўринбосари, подполковник Йўлдош Ҳолиқов. - Қолаверса, ҳарбийларнинг оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва оилаларимиз мустаҳкамлигини таъминлашдир.

Якунда ғолиб ва совриндорлар мусобақа ташкилотчилари ҳамда ҳомийлар томонидан муносиб тақдирландилар.

Сожида САИДОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди