Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№35, 28.08.2014

Шеърият гулшани

Мен сенинг қизингман, Ўзбекистоним

ВАТАН, ЎЗИНГ МЕҲРИБОНИМСАН

Муштдек юрагимга муҳаббат,

Дунёча ҳаяжон жойлаган.

Отамдек суянчим, қалқоним,

Онамдек йўлимни пойлаган.

Сен тилаги покиза синглим,

Жажжи укам каби беғубор.

Ҳовлимдаги митти майсасан,

Илк қадамим кузатган чинор.

Бир хас чўпинг жонимга яқин,

Хазонинг ҳам сурай кўзимга.

Эркалайсан азиз болам деб,

Гул экасан босган изимга,

Ватан, ўзинг меҳрибонимсан,

Меҳринг дилга жо айлаганман.

Бугун, эртам, қисматим ўзинг,

Сенсиз ҳеч ким бўла олмайман.

Нурхон ТУРҒУНБОЕВА,

Шаҳрихон тумани.

ТУШЛАРИМГА КИРИБ ТУРИНГ

Соғинаман менга айтган сўзларингиз,

Кўзларимдан кетмас сира нигоҳингиз.

Узоқларда бўлсангиз ҳам сиз ўзингиз,

Ҳеч бўлмаса тушларимга кириб туринг.

Қайтмасакда энди бахтли у кунларга,

Ойга сирдош бўлиб чиққан у тунларга.

Эслаганда хаёлларда кулиб туринг,

Ҳеч бўлмаса тушларимга кириб туринг.

Ёдингиздан чиқсам ҳамки бир умрга,

Мендек қизни бирор марта эслаб қўйинг.

Агар бу ҳам қўлингиздан келмаса гар,

Ҳеч бўлмаса тушларимга кириб туринг.

Сизни севдим, лек севгимдан нолимасман,

Муҳаббатнинг дардларидан холимасман,

Келманг, майли, ўзим томон чорламасман,

Ҳеч бўлмаса тушларимга кириб туринг.

Гар кетсангиз бу кўзларим бўлмайди нам,

Сўзим битта, энди ортга мен қайтмайман.

Ишонингки узоқларда бўлсангиз ҳам,

Тушларимга кирманг энди ранжимайман.

Дурдона МАҲМУДОВА,

АДУ қошидаги академик лицей ўқувчиси.

ЎЗБЕКИСТОН

Юрагимга қувонч, кўзимга нурсан,

Ватанлар ичида гавҳари дурсан.

Пойингни тилло деб, кўзимга сурай,

Сен менинг қалбимда ажиб сурурсан.

Сен учун фидолар бўлсин бу жоним,

Сенга садқа бўлсин бор хонумоним.

Қаддимни тик тутиб айтаман такрор,

Мен сенинг қизингман, Ўзбекистоним.

Маҳфуза МАШРАПОВА.

СЕН МУСТАҚИЛ ЎЗБЕКИСТОНСАН

Севинчларим оламга сиғмас,

Ёзсам бўлур катта достоним.

Энди ҳеч ким эгалик қилмас,

Сен мустақил Ўзбекистоним.

Энди тоза иймон бизники,

Она тилим сўзимга заргар.

Сен бир узук бўлсанг агарда,

Биз фарзандлар - ёқут ва гавҳар.

Ўз-ўзингга ўзингсан хоқон,

Сени қутлар юракдан халқинг.

Сен ўзингсан бахтим, иқболим,

Сен мустақил, Ўзбекистоним.

Хуршида ОМОНОВА.

ОНА ЮРТ

Ҳар тонг салом ила кўз очар қуёш,

Ҳар кунни фахр-ла бахтдан бошлайман.

Соғинсам эркалаб лолаларингни,

Сенинг бағрингда ҳам қўмсаб яшарман.

Онам алласидан излайман сени,

Ҳуснингни юракка гулдан чизарман.

Лекин мен шоирман, сенинг шоиринг,

Мен фақат сен учун шеърлар ёзарман.

Момолар қўллари дуода ҳар он,

Боболар тилида бахтдан шукрона,

Ҳар кун қучоғингда ўйнаб яйрашар,

Болаларинг учун сен бахтли она.

Мен эса бахтлиман самолар қадар,

Қуш бўлиб кўкларга учиб кетарман.

Сенинг бағрингда ҳам сени соғиниб,

Фақат сенинг номинг куйлаб ўтарман.

Нодира ЖЎРАЕВА,

Марҳамат тумани.

БАХТИЁР КУНЛАР

Орзуга тўлади жилвакор олам,

Хаёллар учади паришон бебош.

Илҳомнинг бағрида тебранар қалам,

Субҳидам навосин куйласа қуёш.

Мўъжиза эмасми томчиласа сув,

Нақадар нафисдир чиқса камалак.

Табиат товланар сулувдан-сулув,

Булутлар карвонин ортганда фалак.

Ватаним гўзалдир ҳар битта гўшанг,

Кўкламда рақс этар минг турфа гуллар.

Кўнгилнинг боғлари яшнасин ҳар дам,

Бир-бирин қувлашсин бахтиёр кунлар.

Мадина СОЛИЕВА,

Избоскан тумани.

ШОИР ИЛҲОМИ

Шамс ўрнига андуҳлар ботар,

Сингиб кетар ойнинг бағрига.

Гул-райҳонлар япроғин сотар,

Ёш ижодкор оқ илҳомига.

Ўғирламас шоир ғайратни,

Ҳадя этар она табиат.

Уйқу келмас, йўқ дилда ором,

Кутган эди шундайин фурсат.

Гўзал шеърлар битар дард билан,

Тизиб чиқар сўзнинг сарасин.

Одамларга қувонч улашиб

Шеърлар - эзгуликка ярасин.

Осмон юлдузларга тўлади,

Ватан тинчдир, уйимиз ҳам тинч.

Шунинг учун шеърлар ёзади,

Юрагида энг гўзал илинж.

Зулфия БОБУРЖОН қизи,

АДУ талабаси.

МАЙСАЛАРДА УНАР ИЛТИЖО

Ана ёмғир шунчалар маъюс,

Йўқлаб келдим, деди оғриниб.

Тентак хаёл тентирар яна,

Қучолмадим бир бор соғиниб.

Садарайҳон билмади қадрим,

Майсалардан унар илтижо.

Сокинликдан жумла жаҳон жим,

Пешонамга не ёздинг Худо.

Яратганим хаёлдир азал,

Ғижинади кекса ҳижронлар.

Сўраганим бахт эмас ғазал,

Юрагимни тирнар армонлар.

Нодира МАМАЖОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди