Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№36, 04.09.2014

АХБОРОТ ХИЗМАТЛАРИ ВА ЖАМОАТЧИЛИК

Вилоят ҳокимлиги ва Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Андижон ҳудудий бўлими ҳамкорлигида "Ахборот хизматларининг оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик билан ўзаро самарали ҳамкорлиги масалалари" мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Вилоятдаги босма ва электрон оммавий ахборот воситалари вакиллари, давлат ва хўжалик бошқаруви матбуот хизматлари ходимлари, ҳуқуқшунослар, алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳудудий бўлими ҳамда медиа-соҳа мутахассислари иштирок этган мазкур анжуманда мамлакатимизда ҳуқуқий-демократик ва фуқаролик жамиятини шакллантириш, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолияти очиқлиги ва ошкоралигини таъминлашда ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш, давлат идораларининг жамиятдаги ижобий имиджини яратиш, давлат органлари ахборот хизматлари вакилларининг назарий ва амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш сингари қатор масалалар хусусида атрофлича сўз юритилди.

Семинар-тренинг доирасида сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш, ахборот соҳасини ислоҳ қилиш борасидаги ишлар самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги қайд этилди. Шунингдек, иштирокчилар давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти ҳақида жамоатчиликни хабардор қилиш борасида миллий-меъёрий ҳуқуқий база ҳамда оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамияти институтлари ва фуқароларнинг ахборот олиш ҳуқуқини таъминловчи ҳуқуқий механизмлар билан танишдилар.

Тадбир иштирокчилари мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан ўзаро тажриба алмашдилар. Мавзулар доирасида таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди, ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан атрофлича жавоб олдилар.

Ф. ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди