Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Кадриятларимиз

№36, 04.09.2014

ВИЛОЯТИМИЗНИНГ МУҚАДДАС ҚАДАМЖОЛАРИ

"ТЕШИКТОШ ОТА" ЗИЁРАТГОҲИ

"Тешиктош ота" зиёратгоҳи Жалақудуқ туманидаги Тешиктош қишлоғининг жанубидаги баланд адирликлар ҳудудида жойлашган. Тошу-шағалдан иборат бўлган тепаликлар ёнбағридаги қушлар уясини эслатувчи турли тешиклар, чуқурликлар бу жойни "Тешик тош" деб аталишига сабаб бўлган.

Бир неча минг йил муқаддам илгари пайдо бўлган ғор ўзининг мўъжизакор кўриниши, сиру-синоатларга эга эканлиги сабаб одамларни ўзига чорлаб келмоқда. Тешиктошдан унча узоқ бўлмаган Ойим қишлоғида кўҳна Шаҳристон ўрни бўлган Далварзинтепа археологик ёдгорлиги бу жойни тўрт минг йиллик тарихга эга энг қадимги гўшалардан эканлигига гувоҳлик беради.

Ривоят қилишларича, Ҳазрати Али душманлари томонидан қатл қилингандан сўнг, унинг васиятига кўра, жасади тобутга солиниб, туяга ортилган. Туя узоқ манзилларни босиб ўтиб, қадимий Қорадарё соҳили - Тешиктош адирларига келиб чўкади. Тепаликдаги қабристонни "Туямозор" ва ғордаги тош бўлакларидан бирини "туя" деб номланиши ана шундан келиб чиққан. Асл исми номаълум бир авлиё зот муқаддас ғорни ўзига макон қилиб олади. Тешиктош ота ҳақидаги ривоятлар ва унинг турли кароматлари таҳлил қилинганда, ул зот ўрта асрларда диёримизда сўфийлик тариқати камол топган даврда яшаб ўтганлиги айтилади.

Адирликлар орасидан тушган даранинг шарқ томонида "Тешиктош ота" мозори, ғарбида "Туямозор" қабристони жойлашган. Ғор ичидан водий томонга катта "айвонли дарча" очилгандек бўлиб кўринади. Ушбу "айвонли дарча"дан нигоҳ ташлаган инсоннинг жаннатмакон водийнинг қорли тоғлар пойидаги беқиёс гўзал табиатига кўзи тушади.

Қачонлардир содир бўлган кучли ер силкинишлар ёки бошқа табиий ҳодисалар натижасида ўпирилиб тушган катта-катта тош ва шағалли қоришма бўлаклари қия ёнбағирликка келиб, зиёратгоҳнинг йўл бўйидаги сўлим дам олиш ҳудуди чеккаларига жойлашган.

Тепалик пойида пастдаги зиёратгоҳнинг сўлим дам олиш маскани четида Хазрати Али авлодларига мансуб, авлиёлардан бири Қорахўжа Эшон қабри бор. Асли қўқонлик бўлган бу зот Аллоҳнинг иродаси билан шу масканга келиб, инсонларни иймон эътиқодга, дину-диёнатга чақирган, азиз авлиёлар анъанасини давом эттирган.

Зиёратгоҳ 2006 йили диққатга сазовор жой - маданий мерос объекти сифатида давлат муҳофазасига олинган бўлиб, бу ерга ташриф буюрувчилар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда.

Дилшодбек ЮСУПОВ,

Андижон вилояти

Адабиёт ва санъат

музейи раҳбари

ўринбосари.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди