Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№36, 04.09.2014

ТАБИАТНИНГ ЎЗИ ШИФОКОР

Шифобахш қум

Қум ваннасини қабул қилган беморлар дардларига шифо топмоқда. Юртимиз, хусусан, вилоятимиз кўплаб зиёратгоҳлар, мўъжизакор масканлар, шифобахш гиёҳу булоқларга бой. Жаннатмонанд диёримиз ана шундай масканлари билан барча замонларда довруғ таратиб келган.

Учбулоқ, Ширмонбулоқ, Боғишамол, Имом ота, Қамбар ота, Мирпўстин ота бу каби муқаддас қадамжолар номини узоқ давом эттириш мумкин. Ана шулардан бири Хўжаобод тумани Дилкушод қишлоғи ҳудудида жойлашган шифобахш иссиқ қумдир.

Умуман, Дилкушод қишлоғи ўзининг гўзал табиати, тоза ҳавоси, қолаверса, иссиқ қуми билан ном таратган. Иссиқ қум ҳудуди 0.45 гектар майдонни эгаллаган, чуқурлиги эса 30-40 см.ни ташкил этади. Мутахассисларнинг таъкидлашларича, бу ердаги қум дала шпати, кварц ва бошқа тоғ жинсларидан ташкил топганлиги учун қуёш ҳароратида ўта қизиш хусусиятига эга. Ёз ойларида қум ҳарорати 50-55 даражага етиб, иссиқ ванналар ҳосил қилади. Шу сабабдан қўл-оёғи, бели оғриган, айниқса, радикулит ва ревматизм касалликларига дучор бўлганлар бу ерга келиб қум ваннасини оладилар.

Анча йиллар аввал фахрий педагог, тарихчи Турсунхўжа Эсонов раҳбарлигида қишлоқдаги 17-умумтаълим мактаби қошидаги "Ўлкани ўрганиш" тўгараги аъзолари томонидан қумнинг шифобахш хусусиятлари ўрганилган. Андижон давлат университетининг кимё лабараториясида ўтказилган текширувларда қумнинг шифобахшлилик хусусияти илмий факторлар асосида исботланди. Қум майда, кулранг геологик тоғ зарраларидан иборат бўлиб, унда магний, натрий, калий, кальций, марганец, титан, хром, мис каби 19 хилдан ортиқ элементлар борлиги аниқланди.

Бугун узоқ-яқиндан келиб, ушбу масканда қум ваннаси қабул қилаётганлар, дардига шифо топаётганлар қумнинг шифобахшлигига амин бўлмоқдалар.

Юлдузой ЎРМОНОВА тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди