Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№36, 04.09.2014

СИРЛИ ОЛАМ

"Қора бургут" сояси

Иккинчи жаҳон уруши тугаганига ярим асрдан ортиқроқ вақт ўтишига қарамай унинг акс-садоси бизнинг давргача етиб келмоқда.

2004 йили Непалнинг "The Himalayan Times" газетаси архив ҳужжатларига асосланган ҳолда оламшумул хабарни тарқатди. 1945 йил 26 февралда совет қўшинининг Берлинни ишғол қилишига икки ой қолганда Непалга СС ташкилотининг бир гуруҳи сафар қилган. Бу гуруҳ СС рейхфюрери Генрих Гиммлер ҳомийлиги остида "Аненербе" номини олади.

Бу ташкилотнинг 24 нафар аъзоси қалбаки инглиз паспорти ва иккита қути тўла инглиз фунти, олтин ва бриллиант билан Непалга келади. Непал ташкил топиб қироли Трибхуваннинг амалдорлари Германиядан келган меҳмонлар ҳақида инглиз ҳукуматига оғиз очмаганлиги учун катта мукофот оладилар. "Аненербе" олимлари бир ярим ой давомида Катмандуда қазиш ишлари олиб боргач, Тибет чегарасига йўл оладилар ва у ерда ғойиб бўлишади. Гиммлер элчилари Непалда нима излаган, уларни нима қизиқтирган эди?

Непал давлат архивидагилар барча ҳужжатлар 2006 йили монархия қулаганда юз берган тўполонда ёниб кетганлигини айтишди. Бироқ архивчилар "Аненербе" аъзоси, олим Петер Ауфшнайтер ҳақида маълумот йиғишга муваффақ бўлишди. 1929 йилдан тажрибали хариташунос олим ССнинг Ҳиндистондаги махфий тажрибаларида қатнашган. 1939 йилда Буюк Британия Германияга қарши уруш эълон қилганида Ауфшнайтер Ҳиндистондаги Дехрадун шаҳри яқинида ҳибсга олинади. Аммо 1944 йилда беш нафар шериги билан қочишга муваффақ бўлади.

- Гувоҳлар берган маълумотларга қараганда, СС олимлари ўзлари билан археологик ишлар учун сўнгги русумдаги жиҳозлар олиб келишган, - дейди буддизм таълимоти ўқитувчиси, тарихчи Тхондуп Дорджи. - Ауфшнайтернинг ҳибсдан қочиши эса олдиндан уюштирилган, чунки немисларга йўл бошловчи ва тилмоч керак бўлган. Улар Катмандуда эрамиздан аввал VI асрда қурилган Сваямбунатх қадимий эҳроми ерости йўлларини қазиш билан банд бўлганлар. Ўзларини инглиз фуқаролари қилиб кўрсатиб (ҳатто бир-бирлари билан инглизча сўзлашган), маҳаллий аҳолини қазиш ишларига жалб қилишган. "Аненербе" аъзолари 1938-1939 йиллари Тибетга сафар уюштирган олим Эрнест Шефер олиб келган хариталардан фойдаланганлар. Хариталарда кўрсатилишича, айнан Сваямбунатх эҳроми остида афсонавий Агартха шаҳрига йўл бўлган.

1945 йили апрель ўрталарида совет армияси Берлинни ишғол қилаётганда СС гуруҳи Катмандуни ташлаб, Тибетга йўл олади ва шу ерда изсиз ғойиб бўлади. Бироқ 1946 йили Петер Ауфшнайтер Тибет пойтахтида пайдо бўлади. У 1952 йилгача Тибетда яшайди, сўнг маҳаллий фуқаролик олиб Непалга қайтади. Ауфшнайтер йигирма йил давомида ўзига содиқ одамлар билан Непал ва Тибет тоғли ҳудудларида қазишма ишлари олиб боради. У тоғларда нима излагани барчага қоронғу.

Фақатгина ўлимидан олдин - 1973 йилда австриялик журналистга интервью бераётганида, Петер СС махфий гуруҳи "Қора бургут" билан ҳамкорлик (раҳбари Рольф Хёне) қилганини айтиб ўтади. Худди шу гуруҳ Гиммлер топшириғи билан уруш тугаётганида Катмандуга келган. Уларнинг асл мақсади афсонавий шаҳар бўлган Агартхани зудлик билан топиш эди. Буддистлар таълимоти бўйича, Агартха ер остида жойлашган бўлиб, у ерда яшовчилар инсоният ҳаётини бошқарган.

Рус олими Николай Рерих Агартха ер усти билан туннеллар орқали боғланишини, унинг аҳолиси учар шарларда учишини таъкидлаган. Хитой тадқиқотчилари эса Агартхани денгиз ўртасида жойлашган орол деб таърифлашади. Унинг сувини ичган инсон барҳаётликни қўлга киритади. Энг асосийси, у ерда 1000 та эшикли зал бўлиб, ҳар бир эшик аниқ бир йилни билдиради, эшикни очиб кирган инсон ўтмишга бориши мумкин, деб ҳисобланган.

- Гиммлер турли хурофотларга ишонувчи инсон бўлган, - дейди Тхондуп Дорджи. - 1939 йилда Агартхага оид хариталарга эга бўлган Гиммлер Тибетга экспедиция уюштирган гуруҳ раҳбари Эрнст Шеферга узук ва ҳанжар совға қилади. У олимларни Агартха шаҳрини зудлик билан топиш учун жўнатади ва бу билан икки мақсадни кўзлайди: биринчи мақсад Берлинга "барҳаётлик суви"дан олиб келиш бўлса, иккинчиси ўтмишга "Германия 1945 йили СССРга қарши уруш бошламасин, акс ҳолда ҳалокат юз беради" деган хабарни етказиш бўлган.

Бундай хулосани Ауфшнайтернинг интервьюси ҳам тасдиқлайди. У "Гиммлерни Россия билан урушни орқага қайтаришнинг иложи бор-йўқлиги қизиқтирган" деган эди. Афсонага кўра, эшикдан ичкарига кирган одам тирик қайтмайди. Лекин шу йўл билан ўтмишга хабар етказиш мумкин. Хабарчи ролига "Қора бургут" раҳбари Рольф Хёне рози бўлган бўлиши мумкин. Рольф Хёне тўғрисида архивда ҳеч қандай маълумот йўқ. 35 ёшли "Аненербе" сиёсатчиси 1943 йилда изсиз йўқолган.

Иккинчи жаҳон урушида фашистлар мағлуб бўлганлиги сабабли Гиммлернинг ўтмишни ўзгартириш тўғрисидаги ғайритабиий ғояси чиппакка чиққанлигини тушуниш қийин эмас. Бироқ кўп саволларга ҳамон жавоб йўқ. Катмандудан сўнг "Қора бургут" гуруҳи қаёққа йўл олган? Петер Ауфшнайтер урушдан сўнг тоғларда нима излаган? Ҳақиқатан ҳам Тибет чегарасида - ер остида ўтмишга борувчи жой борми?

"АиФ" газетасидан

Н.ТОЖИМАТОВА таржимаси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди