Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№37, 11.09.2014

ШИФОКОР МАСЛАҲАТИ

БИЗГА ҚАНЧА ЙОД КЕРАК?

(ЁХУД ҚАЛҚОНСИМОН БЕЗ ХАСТАЛИКЛАРИНИНГ ОҚИБАТЛАРИ)

Қалқонсимон безнинг катталашуви билан кечадиган касаллик - эндемик бўқоқ йод танқислиги туфайли пайдо бўлади. Озиқ-овқат маҳсулотлари ва сувда йоднинг кам бўлиши натижасида организмга йод моддаси етарлича тушмайди, бу эса қалқонсимон без хасталигини келтириб чиқаради. Маълумки, қалқонсимон без ақлий ва жисмоний ривожланишни таъминлайди, организмда моддалар алмашинувини тартибга солиб туради.

Йод етишмаганда қалқонсимон без иши издан чиқиб, аёлларда бепуштлик, камқонлик, ҳомиладорликнинг оғир кечиши, боланинг қоринда нобуд бўлиши сингари ҳолатлар, эркакларда эса уйқучанлик, нафас қисиши, соч рангининг ўзгариши, дармонсизлик, бош оғриғи, тирноқ ва тишларнинг мўртлашуви кузатилади.

Йод етишмовчилиги беморда ақлий ва жисмоний қолоқликни, қулоқ оғирлашувини, паканалик ва бошқа хил ўзгаришларни келтириб чиқаради.

КАСАЛЛИКНИНГ БЕЛГИЛАРИ

Эндемик бўқоққа учраган беморда қалқонсимон без катталашуви, умумий ҳолсизлик, чарчаш, бош оғриғи, бўғилиш, нафас олиш қийинлашуви, қуруқ йўтал, юрак соҳасида нохушлик каби белгилар пайдо бўлади. Без катталашганда дарров кўзга ташланмайди, кейинчалик пайпаслаганда билиниб, бўйин йўғонлашади. Бўқоқнинг катталашуви натижасида бўқоқнинг кўзга ташланадиган турлари масалан, диффуз эутиреоид бўқоқ, тугунли бўқоқ, тугунли заҳарли бўқоқ, баъзи ҳолларда шу жойда рак ўсимталари ва бирламчи гипотиреоз вужудга келади.

ИНСОНГА КЕРАКЛИ БЎЛГАН ЙОД МИҚДОРИ

Эмадиган гўдаклар то бир ёшга етгунларича кунига 50 мкг. икки ёшдан олти ёшгача бўлган болалар 90 мкг. мактаб ўқувчилари (7 -12 ёшлилар) 120 мкг. ундан катталар эса 150 мкг. ҳомиладор ва эмизикли аёллар 200 мкг. йод қабул қилишлари кундалик меъёр сифатида белгиланган. Бундай миқдордаги йодни кишиларимиз асосан, ўзлари истеъмол қилаётган озиқ-овқат маҳсулотларидан олади. Агар овқатланиш жараёнида организмга етарлича йод моддаси тушмаса, бўқоқ ривожланади. Шунинг учун ҳам одам ўзини синчиклаб кузатиши, қалқонсимон без хасталиклари аломатларини сезса, эндокринолог шифокорга учраб, тегишли муолажа олиши керак. Бемор дорихоналарда сотилаётган йод препаратларини врач рухсати билангина истеъмол қилиши лозим.

УШБУ ХАСТАЛИККА ЧАЛИНМАЙ ДЕСАНГИЗ...

Рўзғорда йодланган туз ишлатиш, йодга бой мева-сабзавотлар (бодринг, хурмо, ёнғоқ кабилар)дан еб туриш керак. Уй шароитида ўз билганича даволаниш ҳеч қандай натижа бермайди. Агар бемор шифокор тавсиясига кўра, мунтазам муолажа олса, аста-секин бўқоқ ўсишдан тўхташи ва сўрилиб кетиши мумкин. Дори-дармонлар ёрдам бермаган тақдирда бемор операция қилинади.

Манзурахон

ИСХАҚОВА,

Вилоят эндокринология диспансери шифокори.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди