Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№38, 18.09.2014

ЮРТНИНГ ОБОД МАНЗИЛЛАРИ

Асака маданият ва истироҳат боғи янгича қиёфага эга бўлди

Асака шаҳридаги Тошкенбой Эгамбердиев номли маданият ва истироҳат боғи қайта қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Мамлакатимизда аҳолининг мазмунли дам олиши, маданий ҳордиқ чиқариши учун барча зарур шарт-шароитлар яратилмоқда. Айниқса, замонавий кўринишда барпо этилаётган маданият ва истироҳат боғлари, уларда фуқароларнинг кўнгилли ҳордиқ чиқариши учун яратилаётган қулайликлар, хизмат кўрсатиш тизимининг юксалиб бораётганлиги барчани бирдек қувонтирмоқда. Хусусан, мазкур йўналишда Асака шаҳрида ҳам эътиборга молик ишлар амалга оширилди.

Маданият ва истироҳат боғи очилишига бағишланган тадбирда сўз олган Андижон вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов, Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазири Минҳожиддин Ҳожиматов ва бошқалар мамлакатимизда қурилиш, ободонлаштириш, халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш, хусусан, аҳолининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, маданий ҳордиқ чиқаришларини таъминлаш борасида олиб борилаётган хайрли ишлар хусусида сўз юритдилар.

Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 29 декабрдаги "2011-2015 йилларда маданият ва истироҳат боғларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори асосида Андижон вилоятидаги 25 та маданий дам олиш масканида капитал реконструкция ишлари амалга оширилиши ва ана шу ишлар учун қарийиб 23 миллиард сўм маблағ сарфланиши кўзда тутилган. Айни пайтга қадар бир қатор дам олиш масканларида белгиланган ишлар бажарилиб, улар янгича қиёфага эга бўлди. Биргина жорий йилнинг ўзида Балиқчи, Олтинкўл ва Избоскан туманларида марказий маданият ва истироҳат боғлари тўлиқ таъмирдан чиқарилди.

- Шаҳримиз марказидаги Тошкенбой Эгамбердиев номли маданият ва истироҳат боғида катта ҳажмдаги қурилиш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилди, - дейди Асака шаҳар ҳокими Иномжон Мамадалиев. - Ушбу сўлим ва хушманзара маскан аҳоли, айниқса, болажонларимиз мириқиб дам оладиган, маданий ҳордиқ чиқарадиган барча қулайликларга эга, замонавий мажмуага айланди.

Қисқа муддат ичида мазкур маданият ва истироҳат боғида ободонлаштириш, катта ҳажмдаги қурилиш ва таъмирлаш ишлари бажарилди. Боғ ҳудудига гул кўчатлари ўтказилди, йўлакларга плиткалар ётқизилди, боғнинг тунги вақтда ҳам чароғон бўлиши учун кўплаб ёритгич ва чироқлар ўрнатилди. Мавжуд амфитеатр, эскирган аттракционлар таъмирланди ва янгиларига алмаштирилди. Айниқса, боғ ҳудудида "Камолот" ёшлар рақс хиёбонининг барпо этилиши ёшларнинг янада мазмунли дам олишлари учун кенг имкониятлар яратади. Бундан ташқари, боғ ҳудудида 2 та мини футбол майдони, теннис майдони, шахмат-шашка ўйналадиган махсус жойлар барпо этилди. 10 дан зиёд яхна ичимликлар, музқаймоқлар билан савдо қилувчи кафе ва қатор савдо дўконлари ишга туширилди. Умуман, ана шу ишларни амалга ошириш учун қарийб 5,5 миллиард сўм маблағ сарфланди. Натижада мазкур маданият ва истироҳат боғи обод ва гавжум масканга айланди.

- Ушбу масканда бошланган бу каби ишлар келгусида яна давом эттирилади, - дейди Тошкенбой Эгамбердиев номли маданият ва истироҳат боғи директори Одилжон Маманазаров. - Келгусида замонавий амфитеатр барпо этилади, 1,3 миллиард сўмлик янги аттракционлар олиб келиниши кўзда тутилган.

Тадбир доирасида "Билимлар беллашуви"нинг республика босқичида фахрли биринчи ўринни эгаллаган, шунингдек, Хитойнинг Нанкин шаҳрида бўлиб ўтган ёшлар олимпиадасида иштирок этган бир гуруҳ асакалик ёшларга диплом ва эсдалик совғалар топширилди.

Якунда эл суйган санъаткорлар, бадиий жамоалар томонидан намойиш этилган концерт дастури тадбир иштирокчилари ва меҳмонларга хушнудлик бағишлади.

Фахриддин

ИБАЙДУЛЛАЕВ,

Нодира АКРАМЖОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди