Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№38, 18.09.2014

ОРАМИЗДАГИ АЁЛЛАР

Элига, юртига суюкли аёл

Дунё тамаддунида аёлнинг ўрни беқиёс. Оилани гуллатадиган, одамлар бирлаштирадиган ҳам аёлдир.

Аёлларни ҳар бир нутқида улуғлаб Президентимиз шундай дейди: "Улуғ момоларимизга хос бўлган олижаноб фазилатлар бугун ҳам муҳтарам аёлларимиз сиймосида давом этиб келмоқда. Аёлларни шарқда фариштага қиёс қилишади. Чунки фаришталар Аллоҳ Таоло яратган энг пок, энг бегуноҳ зотлардир".

Ана шундай фаришта мисол аёллар бугун ҳам орамизда кўпчиликни ташкил қилади. Улардан бири Садбархон Мамитовадир. Садбархон Жалақудуқ туманининг фаол аёлларидан бири. Унинг таржимаи ҳолига назар солар эканмиз, ҳали ёш бўлса-да, турли лавозимларда ишлаб, эл ҳурматига сазовор бўлганининг гувоҳи бўламиз.

Садбархон Мамитова 1986 йилда Наманган қишлоқ ҳўжалиги техникумини битиргандан буён гоҳ агроном, гоҳ жамоа хўжалиги раиси, қишлоқ фуқаролар йиғини раиси, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси, "Маҳалла" жамоат фонди туман бўлими раиси вазифаларида сидқидилдан меҳнат қилди. Ҳозирда Садбархон Мамитова Жалақудуқ туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори вазифасида фаолият кўрсатмоқда.

Шу куннинг долзарб вазифаларидан бири аҳолини иш билан таъминлашдир. Бу борада Садбархон Мамитова шундай мулоҳаза қилади:

- Ҳар қандай оиланинг соғлом бўлиши учун моддий таъминот, манфаатдорлик, бой маънавиятнинг бўлиши зарурдир.

Президентимиз И. А. Каримов таъкидлаганларидек: "Инсон уйидан хурсанд бўлиб кўчага чиқиши зарур, "Иш ўрним бор, оиламга манфаатим тегади, жамият ривожига ўз ҳиссамни қўшаман", деган юксак ишонч билан яшамоғи зарур".

Биз ҳам ана шу мақсад йўлида тинмай изланишлар олиб бориб туман аҳолисининг кўп қисмини иш билан таъминлашга эришдик.

Ўтган йил давомида марказга мурожаат қилган 3955 нафар фуқаронинг 310 нафари вақтинча жамоат ишига жалб этилди. 178 нафари касбга ўқитиш, қайта тайёрлашга йўналтирилди. Тўққиз марта "Бўш иш ўринлари" ярмаркаси ташкил этилиб, 595 нафар киши ишга жойлаштирилди. Шунингдек, коллеж, битирувчилари бандлигини таъминлаш масаласи ҳам доимий эътиборимизда.

- Ёшлар бизнинг келажак ворисларимиз, - дейди Садбархон Мамитова, - уларни оммавий маданият маънавиятимизга зид ахборот хуружидан ҳимоя қилиб, дунёқарашини юксалтиришимиз зарур. У оилага манфаати тегадиган инсон бўлиши керак. Оилага манфаати теккан инсоннинг давлатига ҳам манфаати тегади-да! Юртбошимиз 2014 йилни "Соғлом бола йили" деб эълон қилишида катта маъно бор. Соғлом бола- соғлом оиланинг мевасидир.

Садбархон Мамитова ўз меҳнатлари билан туманда қадр топган, ўз ўрнига эга бўлган аёл. Тумандаги барча тадбирлар унинг иштирокисиз ўтмайди.

У тонгни-да уйғотади. Эрталаб ишга келаётиб турфа одамларни кўради. Унинг ҳам хаёлидан таниқли ижодкор Абдунаби Бойқўзиевнинг "Туйғу"лари ўтади. Ёзувчи шундай ёзади: "Одамлар бор уч-тўрт кун кўрмасанг, соғиниб қоласан. Кўришгандан кейин эса бир қанча вақт фаришталар қанотида сузгандек ҳаволаниб юрасан".

Садбархон Мамитова биринчи таърифдаги уч-тўрт кун кўрмасанг соғиниб қоладиган инсонлар тоифасига киради десак, асло янглишмаймиз.

Соҳибахон ҲОШИМОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди