Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№39, 25.09.2014

Қалб туfёни

СОҒИНЧ

Мен ўн саккиз ёшимда, айни ўйнаб-куладиган давримда онажонимни йуқотиб қўйдим. Онам соғинчи қалбимни қаттиқ ўртамоқда.

Мен онамнинг юз-кўзларини ака-опаларим нигоҳларидан изладим. Англадимки, онам беш фарзандига юз-кўзларини муҳрлаб кетибди. Қай бирининг сўзлаши, яна бирининг нигоҳи, хатти-ҳаракати онамникидай. Энди онамни соғинганимда уларга термуламан, қалбим таскин топади.

Онам билан ўтказган дамларим ҳаётимнинг гуллаган баҳори, энг бахтли кунлари экан. Ҳаётда онани йўқотишдан-да оғир жудолик бўлмаса керак. Гўё катта йўлда адашиб, ёлғиз, йўлини топа олмаётган инсонга ўхшаб қолдим.

Яна билганим шуки, оналар ҳар бир инсоннинг чин дўсти, тўғри йўл кўрсатувчи, дардига дармон бўлгувчи, йиғлаганда юпатувчи, юрагига йўл топувчи, сен учун ёниб-куйиб, қайғурувчи, йиғласанг йиғлаб, қувонсанг сендан олдин қувонгувчи улуғ зот экан. Ана шундай улуғ зот, менинг бебаҳо бойлигим энди ёнимда йўқ, энди уни ҳеч қачон топа олмайман.

Онам менга сабрли бўл, Аллоҳ суйган бандасини турли қийинчиликлар билан синайди дер эди. Сизни йўқотиб, ўзингиз айтгандай сабрли бўлишни ўргандим, онажон. Энди сиз менинг юрагимда, яқинларим тимсолида яшайсиз.

Доимо сизнинг дуоларингизни қўмсайман, онажон. Менга бахт тилар эдингиз, бахтли кунларимни кўришни истар эдингиз. Ана шу истакларингиз ижобати учун ҳам энди бахтли бўлишга, одамларга нафим тегадиган яхши инсон бўлишга интиламан.

Онажон, сизни соғиндим, шунчалар соғиндимки, ширин овозларингиз, кулгуларингиз қулоғим остида жаранглайди. Соғинганимдан ўзимни қўярга жой тополмаяпман, сизни юрган йўлларингиздан, ўтирган ўринларингиздан, ушлаган буюмларингиздан, уйимизнинг ҳар бир хонасидан излайман. Сизни топа олмасам-да, сўз бераман, мен албатта, сиз хоҳлагандай қиз бўламан.

Нигора МАТМУСАЕВА,Балиқчи тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди