Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№40, 02.10.2014

1 октябрь - ўқитувчи ва мураббийлар куни

МАСЪУЛИЯТ БОР ЖОЙДА ИШЛАР КЎНГИЛДАГИДЕК БЎЛАДИ,

- дейди юлдузхон нишонова.

Бизнинг онгу шууримизга таълим ва тарбияни бирдек жо этиб келаётган устозлар бор экан, ҳеч қачон дунёни ғафлату билимсизлик забт этолмайди.

Юртимизда дунёни ёмонликлардан асрагувчи, келажагимиз эгалари бўлган ёш авлод қалбини зиё, меҳр-оқибат туйғулари билан тўлдираётган муаллимларга ҳамиша юксак эҳтиром кўрсатилади. Айниқса, истиқлол йилларида муҳтарам юртбошимиз раҳнамолигида ана шу касб эгаларининг меҳнати қадр топмоқда, таълим-тарбия соҳасига катта эътибор қаратилмоқда. Бу эса ўқитувчи ва мураббийларни сидқидилдан ишлашга ундамоқда.

- Таълим тизимига, айниқса, устоз ва мураббийлар меҳнатига, уларнинг ижтимоий муҳофазасига қаратилаётган эътибор бизни беҳад қувонтиради, - дейди Избоскан ижтимоий-иқтисодиёт коллежи директори Юлдузхон Нишонова. - Шу билан бирга, катта масъулият билан ишлашга ундайди.

Дарҳақиқат, масъулият бор жойда тартиб, самара, ишлар кўнгилдагидек бўлади. Ана шу фикрни ўзига шиор қилиб олган Юлдузхон Нишонова 1988 йилда Фарғона политехника институтини тамомлаган, кейинроқ эса Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институтида таҳсил олди. Киши қанчалик билимли бўлса, унинг жамиятга одамларга шунчалик кўпроқ нафи тегади. Бунга қаҳрамонимизнинг фаолияти, ҳаёт йўллари яққол мисол бўлади.

Ю. Нишонова узоқ йиллар мобайнида мактабда ўқитувчи, директор ўринбосари, туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси вазифаларида сидқидилдан ишлади, кўплаб хайрли ишларга бош-қош бўлди. У қаерда ишламасин, ишга энг аввало, педагог сифатида ёндашди, ўз устида ишлашни асло канда қилмади. Талабчан, тўғрисўз, ташкилотчи бўлиб, фидойилик билан меҳнат қилди.

Бугун ўзи раҳбарлик қилаётган Избоскан ижтимоий-иқтисодиёт коллежида ҳам ана шу мезонларга қатъий амал қилиб иш олиб бормоқда. Коллеж жамоасининг турли йўналишлар бўйича ижобий кўрсатгичларга эришаётганлигида унинг алоҳида хизматлари бор.

Хусусан, айни кунда 130 нафар педагог ва мураббийлар меҳнат қилаётган ҳамда 1900 нафар ўқувчи таҳсил олаётган мазкур коллежда ўқувчиларга пухта билим бериш, педагогларнинг касбий маҳоратини ошириш орқали таълим сифати ва самарадорлигига эришилмоқда. Бундан ташқари, қатор фанлар ва спорт турлари бўйича тўгараклар ташкил этилиб, уларга ўқувчилар тўла жалб этилган. "Ораста қизлар" тўгарагида эса қизлар пазандалик, орас-талик, бичиш-тикиш, борасидаги билимларини бойитмоқдалар. Тўгарак машғулотлари доирасидаги суҳбат ва учрашувлар эса уларнинг оилавий ҳаёт борасидаги тушунчаларини мустаҳкамламоқда.

Юлдузхон Нишонова нафақат касбига садоқатли, изланувчан педагог, талабчан ва тиниб-тинчимас раҳбар, балки яхши келин, турмуш ўртоғига суюкли ёр, фарзандларига меҳрибон она каби сифатлари билан ҳам аёллик мартабасини улуғлаб келмоқда. Ибратли оила соҳибаси, ёш авлодга таълим ва тарбия беришда фидойи бўлган ана шундай муаллима опа-сингилларимиз ҳамиша бор бўлсин.

Сожида САИДОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди