Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№40, 02.10.2014

Ёшлар форуми

"БИЗ КЕЛАЖАККА ИШОНАМИЗ"

Андижон шаҳридаги Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғида "Биз келажакка ишонамиз" мавзуида ёшлар форумининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги "Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимлиги, Республика маънавият тарғибот маркази, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят бўлимлари, бошқа қатор бошқарма ва ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган мазкур форумда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг, шунингдек, ёшларнинг "оммавий маданият" ва бошқа салбий иллатлар таъсирига тушиб қолишларининг олдини олишга қаратилган қатор тадбирлар ташкил этилди.

Тадбирда Форумнинг шаҳар, туман босқичлари ғолиблари, Андижон шаҳридаги "Болалар шаҳарчаси" тарбияланувчилари, умумтаълим мактаблари, академик лицей ҳамда касб-ҳунар коллежларининг ўқувчилари иштирок этдилар.

- Ушбу форумни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, уларнинг маънавий дунёқарашини янада юксалтиришдан иборат, - дейди Маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими раҳбари А. Исроилов. - Қолаверса, ёшлар ўртасида тарғибот ишларини янада кучайтириш орқали ёшларимизнинг юқоридаги каби салбий иллатлар таъсирига тушиб қолишларининг олдини олиш, ёшларни огоҳликка чақириш ва ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлашдан иборат.

Форум доирасида спортнинг югуриш, шахмат-шашка, стол тенниси турлари бўйича мусобақалар, "Биз диний экстремизм ва терроризмга қаршимиз" ҳамда "Ёшлик бу ташаббускорлик" мавзуларида тенгдош-тенгдошга тамойили асосида семинар-тренинглар, "Happy English" инглиз тили бўйича ўқув машғулоти ўтказилиб, уларда қатнашган иқтидорли ва истеъдодли ёшлар ўз билим ва имкониятларини синовдан ўтказдилар.

Ёшларга кўтаринки кайфият, шижоат бахш этган ана шу спорт мусобақалари, давра суҳбати, мунозара-мулоқотлар ғолиблари ҳамда форумда фаол иштирок этган ёшлар ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.

- Ушбу форум биз ёшлар учун ҳақиқий байрамга айланди, - дейди Болалар шаҳарчаси тарбияланувчиси Зарина Эрматова - Тадбирда биз ёшлар ёт ғоялар, салбий иллатлар таъсирига тушиб қолмаслик, шунингдек, ана шу иллатларнинг аянчли оқибатлари ҳақида кўплаб маълумотлар ва янги билимлар олдик.

Форум якунида бадиий ва ҳаваскорлик жамоалари, санъаткорлар томонидан ижро этилган ёшлик, Ватанга, юртга фидойилик мавзуларидаги рақс, куй ва қўшиқлар барча иштирокчиларга хушнудлик бахш этди.

Мазкур тадбир ёшларни фидойи ва фаол бўлишга, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг турли кўринишлари, хусусан, гиёҳвандлик, одам савдоси ва терроризм сингари ёт иллатларга қарши муросасиз бўлишигаундаши билан муҳим аҳамият касб этди.

Дилшодбек АСҚАРОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди