Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№41, 09.10.2014

ҲАМКОРЛИК САМАРАЛАРИ

Вилоят хотин-қизлар қўмитаси ва Шарқий Германия жамғарма кассалари уюшмаси ҳамкорлигида "Хотин-қизлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш" лойиҳаси доирасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Андижонга ташриф буюрган германиялик экспертлар мазкур лойиҳа доирасида олиб борилаётган ишлар билан танишдилар.

Маълумки, ана шу лойиҳа доирасида Андижон шаҳрида "Аёллар маслаҳат маркази" ташкил этилган. Мазкур марказда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган ва мазкур йўналишда иш бошлаш истагидаги хотин-қизларга бизнес-режа тузиш, молиявий ҳисоб-китоб юритиш, кредит олиш тартиблари, янги иш бошлаган тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш, билим ва малакаларини ошириш борасида амалий ёрдамлар кўрсатилиб, зарур маслаҳат ва тавсиялар берилмоқда.

- 2012 йилда ўз фаолиятини бошлаган марказимизда хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш, оилавий бизнесни ҳамда ёшларнинг тадбиркорлик борасидаги кўникмаларини шакллантиришга қаратилган кўплаб давра суҳбатлари, учрашувлар ва семинар-тренинглар ўтказилди, - дейди "Аёллар маслаҳат маркази" раҳбари Мавлудахон Низомова. - Ўтказилган семинар ва бошқа тадбирлар аёлларимизнинг тадбиркорлик йўналишидаги билим ва кўникмаларини юксалтиришга хизмат қилмоқда.

Меҳмонлар дастлаб Андижон шаҳри Мирпўстин маҳалласидаги оилавий тадбиркор Дилоромхон Жалилова хонадонида бўлишиб, тадбиркор олиб борилаётган ишлар билан танишдилар. Бу ерда тайёрланаётган миллий ва замонавий либослар меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.

Шундан сўнг хорижлик меҳмонлар "Аёллар маслаҳат маркази"да ташкил этилган миллий либослар ҳамда ҳунармандчилик буюмлари кўргазмасини кўздан кечирдилар. Марказда тадбиркор ва ҳунарманд аёллар, маҳалла маслаҳатчилари, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари иштирокида хотин-қизларни иш билан таъминлаш ва тадбиркорликка жалб этиш мавзусида ўтказилган семинарда иштирок этдилар.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М. Юнусова иштирок этди.

Ф. ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди