Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№42, 16.10.2014

Маслаҳатчилар ҳаётидан

ҲАЁТ МАЗМУНИ МЕҲНАТДА ВА ОДАМЛАРГА ЯХШИЛИК ҚИЛИШДА

Балиқчи туманидаги Алчазор маҳалла фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий масалалар бўйича маслаҳатчиси Манзурахон Жўраева чинакам бахт илм ва меҳнатда эканлигини ота-онаси ўгитларидан қалбига жойлаб олган.

У доимо илм олишга интилди, изланди, фидойилик билан меҳнат қилди. Болалар боғчасида тарбиячи, мудир, жамоа хўжалигининг хотин-қизлар қўмитаси раиси, "Пилла" туман давлат корхонасида агроном сингари қатор вазифаларда кўп йиллар самарали фаолият кўрсатди. У қаерда ва қайси вазифада ишламасин, ҳамкасблари, жамоа билан ҳамжиҳатликда, сидқидилдан меҳнат қилиб, ҳамиша ҳурмат-эътибор қозонди.

Беш йилдан буён Алчазор маҳалласи маслаҳатчиси сифатида фаолият юритаётган Манзурахон опа ибратли ишларни амалга ошириб, маҳалла аҳлининг, айниқса, опа-сингилларимизнинг меҳри ва ҳурматини қозониб келмоқда.

Айни кунда маҳаллада 2500 нафарга яқин аҳоли истиқомат қилади. Маҳалладаги маънавий муҳитни барқарорлаштириш, оилалар мустаҳкамлигини, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, ёшлар тарбияси, умуман, маҳалладаги турли йўналишларда олиб борилаётган ишларда опанинг салмоқли ҳиссаси бор. Айниқса, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш, ёшларни ёт оқимлар таъсиридан асраш, тўй ва бошқа маросимларни ихчам ва камчиқим қилиб ўтказишда опа ҳамиша бош-қош.

- Маҳалламизда 1052 нафар хотин-қиз яшайди. Улардан 713 нафари туғиш ёшидаги аёллардир, - дейди М. Жўраева. -Уларнинг саломатлиги шифокорларнинг доимий назоратида, улар ҳар йили режа асосида тиббий кўрикдан ўтказилади. Тиббий кўрик жараёнида турли касалликлари аниқланган аёллар соғломлаштиришга жалб этилади.

Маҳалланинг тинчлик ва осойишталигини таъминлашда котиб Ўринбой Ҳайдаров, участка нозири Шуҳратбек Холдаров ҳамда маҳалла фаоллари ҳамжиҳатликда иш олиб борадилар. Шунингдек, аёлларни иш билан таъминлашни, тадбиркорликни ривожлантириш, ёш қизларга ҳунар ўргатиш борасида ҳам маҳаллада эътиборли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, жорий йилда Зулхумор Турғунова, Шаҳноза Мадумарова сингари тадбиркор ва ҳунармандлар кўмаги билан 20 нафар аёл ва ёшлар доимий иш билан таъминланди.

Пахта йиғим-терими қизғин давом этаётган шу кунларда Манзурахон опа Жўраева Бўстон агромассивида ташкил этилган 94-отрядга раҳбарлик қилмоқда. Умуман, кўп йиллардан буён опа жамоатчилик асосида отряд раҳбари сифатида ҳам самарали фаолият юритиб келади. Сафига 185 нафар теримчи ва ҳашарчини бирлаштирган ушбу отряд теримда фаол иштирок этмоқда. Мавсум бошидан буён отряд аъзолари томонидан терилган оқ олтин хирмони 250 тоннадан ортди.

Манзура опа нафақат ишда фидойи, балки ибратли оиланинг бекаси ҳамдир. У турмуш ўртоғи Ғуломжон ака билан биргаликда бир қиз ва уч ўғилни тарбиялаб, меҳнатсевар инсонлар қилиб камолга етказишди. Бугун фарзандлари, набиралари бахтини, камолини кўриб шукроналик билан ҳаёт кечирмоқдалар.

Манзура Жўраева отаси Қурбонали ота, онаси Нортожихон ая, қайнона ва қайнотасининг дуолари билан эл орасида ҳурмат ва эътибор топди. Бугун фарзандлари, 6 нафар набираси, маҳалла ёшларини ўзи сингари меҳнаткаш, эл-юрт ишига камарбаста инсонлар қилиб тарбиялаш учун бор билим ва тажрибасини ишга солмоқда. Чунки опа инсон ҳаётининг мазмуни меҳнатда, одамларга яхшилик қилишда деб билади. Юрт ташвиши билан яшаш эса Манзура опа учун чинакам бахтдир.

Барно ШЕРАЛИЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди