Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№42, 16.10.2014

Қатра

ТИКОНЛИ ГУЛ

Шоҳида хола бозорга келди-ю, нима олишга ҳайрон бўлиб қолди. Бир томонда қизил-сариқ мевалар, бир томонда рўзғор буюмлари, яна бир томонда кийим-кечаклар. Ҳаммаси бир-биридан яхши. Уларни ҳаммасини олгинг келади.

Шоҳида хола бироз айлангач, режадаги барча нарсаларни харид қилди. Бир пайт унинг кўзлари порлаб кетди. Ўнг томондаги расталарнинг бирида қаторлашиб турган оқпар дўппиларни кўриб, набирасига олишни хаёл қилиб унинг ёнига борди. Сотувчи аёл хола кўрсатган дўппини қўлига тутқазаркан:

- Ҳали буни кийган қиз гулдек очилиб кетади, - дея кулиб қўйди.

Шоҳида хола уни харид қилгандан сўнг сумкаларини кўтариб бозордан чиқар экан, хаёлидан ўтказди: "Тўғри айтди, қизлар гулдек нозик, гулдек ёқимли бўлади. Шу хаёллар билан бекатга етиб келган хола автобусга ўтирди. Қаршисида ўтирган аёлнинг ёнида бир қанча кичик тувакларда турли хил гулларни кўриб, уни саволга тутди:

- Айланай, шунча гулни нима қиласиз? Буларга ишқибозмисиз дейман?

- Ҳа, аяжон, гулларни жуда яхши кўраман. Гул яхшида, ҳавони тозалайди, уларни кўриб баҳри дилинг очилади.

Шу пайт автобусдаги бир ёш аёлнинг боласи йиғлаб қолди. Онаси уни юпатмоқчи бўлиб сумкасидан ўйинчоғини олиб унга узатди. Болакайнинг баттар хуноби чиқиб қулоғига наушник тақиб олган ажабтовур кийим кийган қиз томон улоқтирди. Қизнинг бундан жаҳли чиқиб:

- Опа, болангизга қараб ўтирмайсизми? Инжиқлигини қаранг бу болани, - дея қовоқлари осилиб кетди. Қўполлик билан ўйинчоғини аёлга узатди. Боланинг онаси ҳеч нарса дея олмади.

Шоҳида хола бу воқеани кўриб юрагидан бир нима узилгандек бўлди. Ҳозиргина қиз болани гулга ўхшатаётган эди. Энди эса нима де¬йишни ҳам билмай қолди. Шу пайт у чеккада турган гулларнинг бирини кўрсатиб бу ҳам гулми дея бояги гулчи холага савол билан нигоҳ ташлади.

- Холажон, бу кактус, тиконлари кўп гул.

Умрида биринчи бор бу қадар тиконлари кўп гулни кўрган Шоҳида хола "шунақа гул ҳам бўладими, мен фақат ёқимли ифор таратувчи гул бўлади деб ўйларканман" дея бояги олифта қизга кўз қири билан қараб қўйди.

Наима ДИЛШОДБЕКОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди