№43, 23.10.2014 Мижозлар буюртмаси бажарилмоқда
Хўжаободлик якка тартибдаги тадбиркор Юлдузхон Юлдашева маҳаллий ёшларга чеварлик сир-асрорларини ўргатиб келмоқда. У яқинда фаолиятини кенгайтириш мақсадида хорижда ишлаб чиқарилган тўртта замонавий тикув ва бичув машинасини сотиб олди.
Энди шу ернинг ўзида мижозлар истак ва буюртмасига кўра барча турдаги маиший тикувчилик хизматлари амалга оширилади. Замонавий дизайн асосида тайёрланган кўйлакларни шу ернинг ўзида сотиш ҳам йўлга қўйилди.
Отабек УМАРОВ.
|