Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№43, 23.10.2014

Иқтидорли ёшларимиз

ИҚТИДОР ИЗЛАНИШ САМАРАСИДИР

Кимларгадир қарата "иқтидорли экан" дейишса билингки, ўша инсон бунга тинимсиз изланиш ва меҳнатлар натижасида эришади. Чунки, ҳар қандай иқтидорни очиб бериш, уни намоён этиш осон эмас.

Вилоятимизда ҳам мана шундай иқтидор эгалари жуда кўп. Уларнинг орасида ўз иқтидорини интилиш ва изланиш билан намоён этиб келаётган Гулмирахон Ботирова ҳам бор. У ҳали ёш бўлишига қарамай, кўплаб ютуқларни қўлга киритди. Гулмирахон ҳозирда Андижон политехника касб-ҳунар коллежининг 3-босқич ўқувчиси. У коллежда билимга чанқоқ, изланувчан, ташаббускорлиги билан ўқувчи ва ўқитувчиларнинг эътиборини қозонди. Қолаверса, ўтказилаётган турли тадбирларда ҳам фаол иштирок этиб келади.

Гулмира ўз мутахассислигини пухта ўрганиш билан бирга, инглиз, француз тилларини ҳам яхши ўзлаштирган. У ўзи ишлаб чиққан "Хорижий тилларни ўрганиш, ўргатишга ёшларни тайёрлаш, уларнинг хорижий тил борасидаги иқтидори ва билимини қўллаб-қувватлашни такомиллаштириш" лойиҳаси доирасида қатор ишларни олиб бормоқда. Шунингдек, унинг "Инглиз тилида артикллар ва предлоглар", "Инглиз тилида қисқача грамматик қоидалар" номли услубий қўлланмалари устозлари томонидан юқори баҳоланди.

Г. Ботирова ўзининг илмий йўналишдаги ишлари билан "Юрт келажаги - 2013" кўрик-танловининг республика босқичида муваффақиятли иштирок этиб, сертификат билан тақдирланди.

Унинг келажакдаги мақсадлари катта. Энг аввало, ўзи танлаган соҳанинг етук мутахассиси бўлиш, жамиятда ўзининг муносиб ўрнини топиш ва юртимиз тараққиётига ҳисса қўшишдир. Гулмира каби интилувчан ёшлар бор экан, ватан келажаги ишончли қўлларда эканлигига яна бир бор ишонч ҳосил қиламиз.

Сожида САИДОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди