Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Кадриятларимиз

№43, 23.10.2014

ЯХШИЛИК

Ўзбекона миллий урф-одатларимиз, анъаналаримиз, қадриятларимиз жуда ҳам кўп ва хилма-хил. Ана шундай халқимизнинг ўзига хос анъаналаридан бири яхшилик, яъни қўлдан келганича ўзгаларга яхшилик қилишдир.

Ўзбекчиликда яхшилик қилиш оиладан, болаликдан бошланади. Эътибор берсангиз, ёш набиралар момолари, боболари тополмай қолган хассалари, кўзойнакларини чопқиллаб бориб топиб беришади. Уларнинг раҳматларини, дуоларини олишади. Қилган яхшиликларида, фахрланишади.

Яхшиликни аввал ота-онага, яқинларга, қўни-қўшниларга қилиш ҳам фарз, ҳам қарз дейилади. Шу сабабдан хам яхшилик аввал онага, отага қилинган. Яхшиликнинг қайтиши ҳақида: " Ҳарна қилсанг сен отангга яхшилик, кут болангдан яхшиликка яхшилик" деб бежиз айтилмаган.

Ўзбек оилаларида яхшиликка даъват ниҳоятда кучли. Болаларига доим уқтиришади: - Дўстларинг билан ҳамиша яхши бўлинглар, бир-бирларингга доимо ёрдам беринглар. Катталарни ҳурмат қилиб, салом беринглар. Юклари оғир бўлса кўтаришиб, дуосини олинглар.

Яхши кунда ҳам, ёмон кунда ҳам қўшни асқотади. "Қўшнинг билан муносабатларинг яхшими?" деб сўраб қолишади. Беморларни бориб кўриш, ногирон, заиф одамлар ҳолидан хабар олиш, кўнгил сўраш ҳам ўзбекчиликда энг яхши яхшилик саналади. Халқимизда ота-боболардан мерос бўлиб келаётган ажойиб ҳикматлар бор: "Сенга ёмонлик қилишса ҳам сен яхшилик қил", "Қўлингдан яхшилик қилиш келмаса, тилингда бўлса ҳам яхшилик қил". Ўйлаб кўринг бундай ҳикматлар дунёнинг қайси миллатида бор?!

Ўзбекчиликда ҳамма нарса яхшиликка қаратилади. Бироз даромад топган ўғлон дарров кексаларни уйига чақириб, дастурхон ёзади, эҳсон қилади.

"Савоб ишни ҳар ким, ҳар куни қилиш керак" деган гап бежиз айтилмаган. Зотан, савоб иш яхшиликдир. Шу боис, яхшилик қилайлик, яхшилик ҳақида кўпроқ гапирайлик. Яхшиликка нима етсин.

Абдураҳим БОЗОРБОЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди