Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№43, 23.10.2014

Бадиҳа

АЁЛ

Дунёдаги неки гўзаллик бўлса, барчаси андозани аёлдан олганмикин?! Балки табиатни безаб турган кўзга яқин бутун борлиқнинг ижодкори аёлдир.

Қадамларидан гўзаллик унади. У бор жойда ободлик, хотиржамлик, эзгулик ҳукмрон. У ҳақда қанча асарлар ёзилмаган дейсиз. Аёллар мавзуси ҳеч қачон эскирмаган, ҳамон сатрлардан тушмай келади. Чунки оналаримизнинг меҳнатини таърифлашга сўз тополмаймиз. Бисотимиздаги бор илиқликни уларга бахш этгимиз келади. Улар эса ҳеч қачон меҳнатдан нолимаган.

Турмуш ўртоғига рафиқа, фарзандларига меҳрибон она, оиласининг фариштаси. Садоқат, вафо, масъулият ҳиссини зиммаларига ортганча ҳаёт уммонида сузади улар. Қўллар меҳнатдан қаваради, юзга ажинлар чизиқ тортади, сочларига қиров оралайди, бироқ у ижодкорлик, яратувчанлик билан ҳамон банд. Ишидан завқланиб яшайди.

У - Тўмарис, ҳар қандай машаққат, муаммоларга чора топувчи, жасорат, матонат, меҳрга бой. У - Зулфия, тўғри сўзни баралла айтувчи сўз санъаткори, ҳаётни сеҳрли оҳангларда жўшиб мадҳ этувчи шоира. У - тадбиркор оиласидан ошиниб, юрт тўкинчилигига оз бўлса-да ўз ҳиссасини қўшишни бурчи санаган фидойи инсон. Фарзандига алла айтаётган аёлдан гўзалроқ аёл йўқ.

Машаққатли меҳнатлари замиридаги пок ниятлари бизнинг камолимизда амалга ошсин, унинг бахти еру-кўкни, меҳнати мевасини кўриши, эзгу истакларини амалга ошириш - биз фарзандларнинг муқаддас бурчимиз!

Ойишабону РЎЗИБОЕВА,

Булоқбоши тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди